қилинган янги қарорга кўра, хорижда вақтинчалик консуллик рўйхатида
турган фуқаро Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ва
консуллик муассасаларида янги паспорт ва чиқиш визаси олиши мумкин.Вазирлар
Маҳкамаси томонидан "Ўзбекистон фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудидан
чиқиш ва кириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига ўзгартиришлар
киритилган.301 чи сонли қароридан англашилишича, шу вақтгача
паспорт алмаштириш учун Ўзбекистонга боришига тўғри келган фуқаро энди
бу ташвишдан қутилади.Қарорнинг 2 - модда 5 - бандига киритилган ўзгартиришда шундай дейилади:"Чет
элга вақтинча яшашга кетган (хизмат сафарига, ўқиш, даволаниш ва
шартнома бўйича ишлаш) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик
ваколатхонаси ва консуллик муассасаларида вақтинчалик консуллик
рўйхатида турган Ўзбекистон фуқароларининг паспорт муддати тугаганлиги
муносабати билан ва паспортда виза, муҳр босиш учун саҳифалар битиб
қолганида, паспорт йўқолган ва яроқсиз ҳолга келганда, шунингдек, стикер
расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик
ваколатхонаси ва консуллик хизматларига паспорт бериш ва хорижга чиқиш
учун стикер расмийлаштириш учун белгиланган шаклда ариза билан мурожаат
қилиши мумкин".Чет элга чиқиш тартибига 2011 йил 7 июлда
киритилган ўзгартиришларда вақтинчалик консуллик рўйхатида турган фуқаро
ҳақида қўшимча йўқ.Би-би-си ушбу ўзгартиришларга изоҳ беришни
сўраб, Ўзбекистоннинг Ғарбий Оврўпо давлатларидаги консулларидан бирига
мурожаат қилди.Консулнинг айтишича, Вазирлар маҳкамаси томонидан
қабул қилинган қарорнинг ишлаш механизми ҳали консулликларга тақдим
қилинмаган.Бироқ унга кўра, ушбу ўзгартириш катта эҳтимол билан
чет элда вақтинча рўйхатда турувчи Ўзбекистонннинг барча фуқарони қамраб
олмайди."Тушунишимча, ушбу ўзгартириш қавс ичида келган
категория вакилларига тегишли, уларнинг ичида вақтинчалик рўйхатда
турганлар ушбу имтиёзлардан фойдаланади. Лекин вазирликдан аниқ
йўриқнома келмагунча бирор аниқ фикр билдириш қийин", - дейди у.Чет
элга олти ойдан кўпроқ муддатга келган Ўзбекистон фуқароси консуллик
ёки дипломатик ваколатхоналарда вақтинчалик рўйхатда туришлари керак.Шу
вақтгача консулликда вақтинча рўйхатда турган талабалар, Меҳнат
вазирлигидан шартнома асосида ва хизмат сафари билан келганларгина
паспорт алмаштириш ва чиқиш визаси олиш учун консуллик хизматидан
фойдаланиб келишган. Доимий рўйхатда турувчи фуқаро паспортни
консулликдан олишган, уларнинг чиқиш визаси олиши шарт эмас.Ўз
ишлари билан келган ва консулликда вақтинчалик рўйхатда турувчи бошқа
фуқаролар бундай имтиёзлардан фойдалана олишмаган. Улар паспорт ва
стикер олиш учун Ўзбекистонда доимий пропискада турувчи манзилига
боришига тўғри келади.Лекин янги қарорда ёзилиши бўйича, ушбу
тартиб ўзгаради ва қолган тоифалар ҳам консулликдан паспорт ҳамда стикер
олишлари мумкин бўлади.Бироқ кузатувчилар Ўзбекистонда қарор ва
қонунларни ёзилганидек тушунмаслик кераклигини, асосан қонун ости актлар
ва бошқа ошкор қилинмайдиган йўриқномалар амал қилишини айтишади.22
октябрда қабул қилинган қарорда Ўзбекистон фуқароларининг хорижга чиқиш
тартиби ҳам ўзгартирилган. Энди чиқиш визасиз Ўзбекистондан ёки виза
талаб этилмайдиган бошқа давлатлардан чет элга чиққан фуқаролар энг кам
иш ҳақининг 200 дан 400 баробаригача жарима тўлайди.Ҳужжатда шунингдек, хориждаги Ўзбекистон фуқаросининг чиқиш визаси муддати тугаган бўлса жавобгарликка тортилмаслиги айтилган.Norma.uz сайти ҳуқуқшуноси ушбу ўзгартиришларга шундай изоҳ билдирган:"Фуқаро
Ўзбекистондан, мисол учун, биз билан виза тартиби йўқ Қозоғистонга
чиқиш визасиз кетди, дейлик. Бу ҳолатда қонун бузилгани йўқ. Лекин у
бориш учун виза талаб қиладиган Олмонияга тегишли стикерсиз Ўзбекистон
ёки Қозоғистон орқали кетса бу қонун бузилиши ҳисобланади ва
жавобгарликка тортилади. Жиноий кодекснинг 1 чи қисм 223 моддаси бўйича
энг кам иш ҳақининг 200 дан тортиб 400 баробаригача жарима тўлайди", -
деб ёзилади веб саҳифада.Иккинчи ўзгартириш стикер муддатининг фуқаро хорижда вақти тугаб қолиши жавобгарликка тортмаслиги ҳақ ида.Norma.uz сайтининг ҳуқуқшуносига кўра, Ўзбекистон билан виза тартиби ўрнатилган
АҚШда юрган вақти фуқаро стикерининг муддати тугаб қолса у виза алоқаси
бор бошқа давлатларга ҳам чиқа олади ва бу билан жавобгарликка
тортилмайди. Бироқ фуқаро Ўзбекистон билан виза тартиби йўқ Россияга
келса ва у ердан исталган давлат, масалан, Қирғизистонга учса, бу қонун
бузилиши ҳисобланади ва жавобгарликка тортилади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев