ТОП-5 ( Sports.Uz блоги)Рукн:Янгиликлар»ЕВРОПА“Манчестер Юнайтед” жамоаси доимо таркибни юқори даражадаги футболчилар билан кучайтиришга одатланган. Ёзги трансфер дарчаси ёпилмаганига қарамай, жамоа янги харидларни амалга ошириш истагида турибди. Қуйида “қизил иблислар” нишонида турган беш нафар футболчи хусусида сўз юритамиз.Неймар (“Барселона”)“Манчестер Юнайтед” бразилиялик футболчи хизматларига қизиқиб қолди. Гап шундаки, “қизил иблислар” каталонияликлар етакчисини харид қилишни истамоқда. Бу футболчи трансфери учун 190 миллион евро сарфлашга ҳам тайёр турибди. Биласиз, “Барселона” яқинда унинг товон пулини белгилаб қўйганди. Шунга қарамай, “Манчестер Юнайтед” клуби товон пулини тўлаган ҳолда Неймарни сотиб олишни мақсад қилган. Бу таклифЛуи Ван Гаалдан чиққан бўлса ажабмас.Гарет Бэйл (“Реал”)Анчадан бери “Манчестер Юнайтед” Бэйлни сотиб олиш истагида юрибди. Бироқ бу истакни амалга ошириш ҳозирча жамоанинг қўлидан келмаяпти. “Реал” уэльслик футбол юлдузини осонлича қўйиб юборгиси йўқ. “Манчестер Юнайтед” Бэйл учун 100 миллион евродан ортиқ маблағни ҳам сарфлашга тайёр. Бунга мадридликлар розилик билдирса бўлгани. Қолгани амалга оширилиши мумкин. Европа нашрлари доимгидек бу борада таклифларини билдиришда давом этмоқда. Аммо, масаланинг иккинчи томони борки, Бэйл осонлича “Реал”ни тарк этмоқчи эмас.Томас Мюллер (“Бавария”)Немис футболчиси Англияга келиши қийинга ўхшамоқда. Гарчи “Манчестер Юнайтед” футболчи трансфери учун жуда катта маблағ таклиф қилган бўлса ҳам. Негаки, у “Бавария”да ўзини эркин ҳис қилмоқда. Луи Ван Гаал Руни биланМюллерни биргаликда тўп суришларини истаётганлигини интервьюларида таъкидлаб ўтган. Шунга қарамай, Томаснинг ўзи “МЮ”га келишдан бош тортмоқда. Ёдингизда бўлса, инглиз клуби Томас трансферини 90 миллион еврога сотиб олмоқчи бўлганди.Уго Льорис (“Тоттенхэм”)Франциялик маҳоратли дарвозабонни ҳам сотиб олиш таклифини “Манчестер Юнайтед” жамоаси раҳбарияти кўриб чиқмоқда. Давди Де Хеа барибир бу клубни тарк этади. Чунки Де Хеанинг ўзи Испанияга қайтишни чиндан дилдан хоҳламоқда. Бу хоҳиш уни “Манчестер Юнайтед”да қолишига қаршилик кўрсатиши табиий. Льорис эса Де Хеага асосий ўринбосар бўлади. “Шпорлар” бир амаллаб уни жамоада олиб қолмоқчи. Бироқ яхши тушадиган таклиф вазиятни ўзгартириб юбориши ҳам ҳеч гап эмас.ДавомиSports.Uzблогида.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев