#Ошуро куни рўзаси!!!
🌴Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам #ошуро куни рўзасида яҳудий ва насронийларга ўхшаб қолмаслик учун #ошуро кунига қўшиб, ундан бир кун аввал ёки бир кун кейин рўза тутишга буюрганлар🌴
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам #ошуро куни рўза тутдилар ва бошқаларни ҳам рўза тутишга буюрдилар. Шунда саҳобалар: “Эй Расулуллоҳ, бу кунни яҳудий ва насронийлар улуғлашади”, дейишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Келаси йил, иншааллоҳ, тўққизинчи куни ҳам рўза тутамиз”, дедилар. Бироқ келаси йил келмасдан аввал Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар” (Муслим, 1134; Аҳмад, 1/235).
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ошуро куни рўза тутинглар. Аммо яҳудийларга хилоф ўлароқ, у кунга қўшиб ундан бир кун аввал ёки бир кун кейин ҳам рўза тутинглар” (Аҳмад, 1/241; Ибн Хузайма, 2095).
Уламолар бу борада келган ҳадисларга биноан #ошуро куни рўза тутиш суннати муаккада дейишган. Ким ихлос билан #ошуро рўзасини тутса, ҳадисларда ваъда қилинганидек бир йиллик кичик гуноҳлари кечирилиб, ажру савобга эришади. Албатта, ҳар бир мусулмон бундай имкониятни қўлдан бой бермаслиги ва фурсатни ғанимат билиб, солиҳ амалларда пешқадам бўлиши лозимдир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев