"!!!✔️
🌴Бугун "тарвия" куни. Эртага эса "арафа" куни. Бу кунлар нега бу исмлар билан номланган?🌴
Аввало "тарвия" куни ҳақида.
🌱1-маноси "ўйлаб кўриш".
Иброҳим алайҳиссалам ўғлини сўйишни мана шу 8-кунда туш кўради. Бу туш ҳақ тушми? Ундан мақсад нима? Ўйланиб қолади. Шунда эртаси куни (арафа) да яна шу тушни кўради. "Арафа" эса "билиш" демак. Шунда бу тушни ҳақ эканини билади ва ўғлини сўйишга киришади. Шунинг учун ҳам ҳожилар "афара" кунида "арафа" тоғига чиқишдан олдин ушбу "тарвия" кунида "Мино" га кетадилар. "Мино" эса "оқизиш" демакдир. Иброҳим алайҳиссалам ўғлини қонини оқизмоқчи бўлган жойда ҳожилар кўп қурбонликлар сўйиб ҳайвонлар қонини оқизишгани сабаб шундай номланган.
🌱2-маъноси "Чанқоқни босиш" .
Бу кунда ҳожилар арафат тоғига кетишдан олдин яхшилаб чанқоқ босиб тайёрланишган. Ва талбия, зикрлар билан руҳий чанқоқларини ҳам қондирадилар.
🌱Аммо "арафат" тоғи ва "арафа" кунининг бундай номланиш сабаби эса :
🌱1- "Арафа" "Таниб олиш" дегани.
Жаброил алайҳиссалам Иброҳим алайҳиссаламга ҳаж амалларини ўргатиб сўнг арафат тоғи олдида у кишига "арафта?" Яъни : "Билдингми?" деган. Кейинчалик Жаброил билан Муҳаммад алайҳиссалом ўртасида ҳам шу ҳолат такрорланган. Шундан буён бу тоғ "арафат" тоғи деб номланиб қолган.
🌱2- Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаламга одамларни ҳажга чақиришни буюрганда бир тоғни сифатлаб берди. Иброҳим алайҳиссалам у тоғни Аллоҳ сифатлаган васфига кўра излаб таниб олдилар. У тоғ мана шу арафат тоғи эди. Ўша тоғда туриб одамларни ҳажга чақириб нидо қилганлар.
🌱3- Иброҳим алайҳиссалам тарвия куни кўрган туши ҳақлигини ушбу кунда билгани сабаб "билиш" куни деб номланди.
🌱4- Аллоҳ таоло Одам ва Ҳаввони жаннатдан туширгач Одамни ҳинд минтақасига Ҳаввони эса жидда шаҳрига туширади. Улар бир-бирини излаб охири арафат тоғида топишади. Шундан улар танишган кун "арафа" танишган жой эса "арафат" деб номланди.
🌱5- Арафа "еътироф" маъносида. Бу кунда одамлар гуноҳларини эътироф этиб Аллоҳга тавба қиладилар.
🌱6- Арафа танишиш маъносида. У кунда дунёнинг ҳар-хил тарафидан келган мусулмонлар бир-бирлари билан танишадилар.
🌱7- Арафа кўтарилиш маъносида. Шунинг учун хўрознинг тожини "урф" дейилади. Одамлар у кунда ернинг "тожи" бўлмиш "арафат тоғи" га кўтарилишди.
🌱8- Аллоҳ арафат тоғидаги ҳожиларни фаришталарга таништириб улар билан фахрланади.
🌱9- Арафа "ҳушбўйлик" маъноси ҳам бор.
Шундан жаннат ҳақида Аллоҳ таоло айтади : "У зот ўзи уларга тариф қилиб қўйган жаннатга киритади" (Муҳаммад.9)
Оятдаги "тариф қилиб қўйган" сўзининг бир маъноси "ҳушбўй қилиб қўйган".
Шунга биноан "Арафа" куни ва макони Аллоҳ мўминларга гуноҳлардан покланиш учун қилиб берган кун ва макондир.
🌾Демак бу кун инсон дунёга нега келганини "таниб олиш" , "одамларга динни танитиш", Аллоҳ учун энг яхши кўрганидан ҳам "кеча олиш", тавба қилгач йўқотганини қайта "топиш", гуноҳларни "еътироф этиш", мўминлар билан ихтилофни четга қўйиб "танишиш", Аллоҳ учун амалларни "тожига чиқиш",
Фаришталарга "танилиш", охири Аллоҳ поклаб қўйган жаннатга "кириш" кунидир ..
Аллоҳ таоло айтади:
"Бас, билгин: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир. Ва ўзингнинг ва мўминлар ва мўминаларнинг гуноҳларига истиғфор айт"
(Муҳаммад.19)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2
АРАФА КУНИ ИМКОН ТОПГАНЛАР УЧУН РЕЖА
(ОЛЛОХ РОЗИ БЎЛСИН СИЗЛАРДАН!)
1. Арафа кечаси барвақт ухланг!
2. Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг.
3. Ҳеч йўқ 4 ракаат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб дунё ва оҳират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига ҳамдлар айтинг!
4. Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон,18-оят)дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!
5. Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг таҳоратингизнинг охирги томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпти.
6. Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!
7. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбиру ташриқни айтинг!
8. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонги зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб ўн беш дақиқа ўтгандан сўнг...
9. Ҳаж ва умра савоби ёзилиши учун Ишроқ намозини ўқинг!
10. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз ...Ещё#эртага_арафа
АРАФА КУНИ ИМКОН ТОПГАНЛАР УЧУН РЕЖА
(ОЛЛОХ РОЗИ БЎЛСИН СИЗЛАРДАН!)
1. Арафа кечаси барвақт ухланг!
2. Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг.
3. Ҳеч йўқ 4 ракаат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб дунё ва оҳират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига ҳамдлар айтинг!
4. Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон,18-оят)дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!
5. Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг таҳоратингизнинг охирги томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпти.
6. Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!
7. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбиру ташриқни айтинг!
8. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонги зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб ўн беш дақиқа ўтгандан сўнг...
9. Ҳаж ва умра савоби ёзилиши учун Ишроқ намозини ўқинг!
10. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз , ухламанг! Ҳар сониянгиз ғанимат билиб зикр, дуолар қилинг! Ва ижобатига ишонинг!
11. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб олинг!
12. Сўнг уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракаат Зуҳо намозини ўқинг. Такбир, зикр, тиловатни айниқса:
«Ла илаҳа иллоллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр »ни кўпайтиринг.
13. Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръонни бир оз тиловат қилинг!
14. Арафотда ҳожилар учун қилинувчи арафа хутбасини агар имконият топсангиз жон қулоғингиз билан эшитинг!
15. Асрни ўқинг! Такбир айтиб кечки зикрлар, дуолар қилинг!
16. Шом номозига бир соат қолганда Қуръон ўқишни бошланг! Ҳушуъ ила дуолар қилинг!
17. «Эй, Роббим шу куннинг қуёши ботар экан, мен жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторида ёзгин» деб дуо қилинг!
18. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!
19. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!!
Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади!
20. Бу хатни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг!