––––––––––––––––––––––––
Қурийди кун келиб мен
эккан дарахт,
Қор ёғиб ёпилар босган
изларим.
Танам тор қабримда титраса
дағ-дағ,
Мени эслаб туринг ўғил
қизларим.
––––––––––––––––––––––––
Мен йўқ ҳам кун кўрар бу
Ўзбекистон,
Тупроққа тўлади менинг
кўзларим.
Эсингизга тушсам топсангиз
имкон,
Қабрим йўқлаб туринг ўғил
қизларим.
––––––––––––––––––––––––
Фасллар кетма-кет
ўзгараверар,
Ким ёзни, ким қишни қиларлар
ҳавас.
Менга сиз борлигиз таскинлар
берар,
Биз қурган шу Ватан омон
бўлса бас.
––––––––––––––––––––––––
Сиздан бир ўтинчим ўрним
посбони,
Мендан шу эл қолди, эҳтиёт
қилинг.
Фаққат сал соддароқ ишонч
осмони,
Илтимос шу элни қадрини
билинг.
––––––––––––––––––––––––
Шу битта армоним қолган
эди-я,
Ўзбекни кўрсатгим келган
жаҳонга.
Энди росса кучга тўлган
эди-я,
Куним қолиб кетди Лахад
айвонга.
––––––––––––––––––––––––
Ардоқланг Ватанни
болажонларим,
Ушбу нарсаларни сиз учун
қурдим.
Энди келган эди шодлик
онларим,
Мен шодликка эмас қабрга
кирдим.
––––––––––––––––––––––––
Биз курдик биргина ёш авлод
учун,
Кун келиб албатта беради
мева.
Ўшалар кўрсатар Ўзбекнинг
кучин,
Менда қўшилмабди ризқу
насиба.
––––––––––––––––––––––––
Мендан хафа бўлманг
чемпионларим,
Сиз ютдиз бу бошим кўкларга
етди.
Афсус қисқа экан умр
йўлларим,
Эртароқ тақдирим ўзгариб
кетди.
––––––––––––––––––––––––
Билинг шу Ватаним, орим
сизларим,
Кучингиз куч қўшсин яна
танага.
Кўргингиз келганда ўғил
қизларим,
Бир келиб кетарсиз Шохи
Зиндага.
––––––––––––––––––––––––
Ардоқланг Ватанни эҳтиёт
қилинг,
Минг-минг тарихи бор
аждодларингиз.
Сиз ким унутманг бир шуни
билинг,
Кимсан Темурийлар
авлодидансиз.
––––––––––––––––––––––––
Адолатли бўлинг, иноқ
бўлинглар,
Шунда бузилмайди биз қурган
қўрғон.
Яхши ёмон кунда елка
туринглар,
Мен маънгу яшарман, сиз
билан ҳамон.
––––––––––––––––––––––––
Жаллод деб атаган Темурдек
зотни,
Қабрини очишиб хақорат
қилди.
Ўзбек деб аталмиш буюк
авлодни,
Асли ким эканин жуда кеч
билди.
––––––––––––––––––––––––
Мана неча йилки елкадош
бўлдик,
Иморатлар қурдик, йўллар
битказдик.
Барча оғир кунни биз бирга
кўрдик,
Ташвишли онларни бирга
ўтказдик.
––––––––––––––––––––––––
Кимлардур хаққимда нелар
дегандур,
Мен давр келажак ёшларга
дедим.
Мана хақиқатни ОЛЛОҲдан
сўранг,
Унинг хузурига қуп-қуруқ
келдим.
––––––––––––––––––––––––
Ватан орим эди, номусим
эди,
У учун жонимни, борини
қўйдим.
Одамлар ортимдан не деса
деди,
Мен ўзимга эмас сизларга
куйдим.
––––––––––––––––––––––––
Мендан нима қолди сенга эй
Ватан,
Не қилсам келажак ёшларга
дедим.
Бор йўғи олганим бир парча
кафан,
Ахир мен сизлар деб дунёга
келдим.
––––––––––––––––––––––––
Эй Ватан, сен дедим, бир сени
суйдим,
Шу элимга кўрсат
саҳоватингни.
Лек содда меҳрибон элимга
куйдим,
Топширдим жону тан
омонатимни!
_____________________________
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев