~ ЖАННАТНИНГ НОМЛАРИ !!
----Дорул муқома,
----Дорул муттақийн,
----Дорул қарор,
----Дорус салом,
----Дорул охират,
----Жаннатун олия,
----Жаннатул хулд,
----Жаннату адн,
----Жаннату наъийм,
----Фирдавс,
----Ғурфа,
----Ҳусна.
~ Дунёдаги энг гўзал нарса АЛЛОҲ*нинг муҳаббатидир.
~ Жаннатдаги энг гўзал нарса АЛЛОҲ*ни кўришдир.
~ Китобларнинг энг фойдалиси АЛЛОҲ*нинг Китобидир.
~ Халқларнинг энг яхшиси АЛЛОҲ*нинг Расулидир !!
----Бугунги кунда дуч келаётган кўп муаммоларимизнинг ечими ~ <<ИЛМ>>дир. Илмсизлик, жоҳилликдан қутилишга ҳаракат қилмас эканмиз, муаммолар гирдобидан ҳам чиқолмай, БОТИБ* ётаверамиз !!
----Бу ҳаётда ҳеч кимга суянма !
----Ҳатто соянг ҳам қоронғу жойларда сени тарк этади.....
----Кимнингдир ҳаёти мукаммал деб ГУМОН* қилма !
~ Уйи борнинг машинаси йўқ.
~ Хотини борнинг ИШИ* йўқ.
~ Иштаҳаси борнинг таоми йўқ.
~ Овқати борнинг ўша овқатни ейишга <<ИМКОНИ>> йўқ....
~ Қаноат қилсанг, оз ҳам кўпдир.
~ ТАМАЪ ҚИЛСАНГ, кўп ҳам оздир.
~ Яхши кўрсанг, узоқ кишинг ҳам яқиндир.
~ Ёмон кўрсанг, яқин кишинг ҳам узоқдир !!
----8 та энг оғир ҳолатлар:
~ 1. Бир шахсга қаттиқ ўрганиб қолсанг~у, тўсатдан унинг ғойиб бўлиши.
~ 2. Сени тушунадиган ёки сени ҳис қиладиган кишини топа олмаслигинг.
~ 3. Бир инсонни яхши кўрсанг~у, аммо уни кўриш ИМКОН*сиз бўлиши.
~ 4. Ўзи тирик бўлатуриб, сенинг кўзингда (сен учун) ўлган бўлиши.
~ 5. Унинг ҳаётида сенга жой йўқ бўлган инсонни яхши кўришинг.
~ 6. Ёлғон гапирганини билиб турсанг~да, уни севганинг учун унга ишонишинг.
~ 7. Кўз ёшларинг юзларингни ювганда ҳам ТАБАССУМ* қилишинг.
~ 8. Замон сени ўзинг хоҳламаган нарсага мажбур қилиши.....
----Иймони ва қуввати АЛЛОҲ*дан мадад олиб турган инсон ширин сўз, яхши гумон, гўзал хулқ ва <<ЖОҲИЛ>>лардан юз ўгиришдан бошқа нарсани билмайди.....
----Ҳаёт йўли жуда осон: агар сен АЛЛОҲ*ни ғазабини келтирадиган иш қилмаётган ва бировга азият бермаётган бўлсанг, одамларнинг гапларига парво қилмай, хоҳлаган ишингни қилавер.....
----Агар бир инсон сирингни ичида сақламай бошқаларга айтса, хафа бўлма. Ахир ўзинг СИР*ингни ичингда сақлай олмадинг~ку!
(Шекспир)
----Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтдилар:
~“Беш нарса бадбахтлик аломатидир:
~ ҚАЛБ*нинг қаттиқлиги,
~ КЎЗ*нинг қуруқлиги (ёш тўкмаслиги),
~ ҲАЁ*нинг озлиги, дунёга рағбат, орзунинг узунлиги”.
----Ҳақиқат аҳли сукут қилган пайтда ботил аҳли ўзларини “ҲАҚИҚАТ УСТИДАМИЗ” деб ўйлашади.
(Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу).
----Инсонларнинг ҚАЛБ*лари <<ЖАННАТ>> эмас.
Унда (абадий) қолиш учун ўзингни қийнама.
----Заиф одам ҳеч қачон кечиролмайди ва бағрикенглик қилолмайди. Кечиримлилик ва бағрикенглик кучлиларнинг сифатларидир.
----Безовталик худди тебранма стулга ўхшаб сени ТЕБРАТИБ* тураверади, аммо ҳеч қаерга *ОЛИБ БОРМАЙДИ.....
----Сенга қўполлик билан насиҳат қилган кишига қаттиқ гап айтиб, насиҳатини тўхтатма. Унинг қўполлиги ортида сенга бўлган кучли муҳаббати турибди. Сен худди эрта тонгда жиринглайдиган соатни уриб синдирувчи бўлма. Ахир у соатнинг сени уйғотишдан бошқа “ГУНОҲ”и йўқ~ку !!
----Қаноат ~ кўзойнакдир.
Уни тақсанг, ҲАЁТ*ни чиройли кўра бошлайсан.....
----Агар АЛЛОҲ* сендан кетишини кутмаган нарсангни олиб қўйса, тезда сенга келишини кутмаган нарсангни беради.
(Муҳаммад Мутавалли Шаъровий).
----Дунёда йўловчидек бўл. Ортингдан барча чиройли изларни қолдир. Барчамиз бу дунёда меҳмонмиз.....
МЕҲМОН ЭСА БАРИБИР КЕТАДИ !!
.
----АЛЛОҲ*им, бизларни берганингда шукр қиладиган, балолантирганингда сабр қиладиган, гуноҳ қилганда истиғфор айтадиган бандаларингдан қилгин !!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев