Предыдущая публикация
КЎЗЛАРИНГИЗНИ.
Бутунлай унутдим
сўзларингизни,
Юракдан ўчириб
изларингизни, Айтинг, эй
бақарор
бевафогинам,
Қачон унутаман
кўзларингизни.
Эслолмайман, ҳолим
сўрашларингиз, Сочларингиз
қандай
тарашларингиз,
Ёддан чиқаролмай
қарашларингиз,
Қачон унутаман
кўзларингизни. Не бор
нигоҳингиз ёғдуларида,
Не бор кўзларингиз
жодуларида,
Тинч қўймай тушларим
уйқуларимда,
Қачон унутаман кўзларингизни.
Қанча уринсам ҳам
бўлмаяптида,
Айрилиққа юрак кўнмаяптида,
Мени кўзларингиз
алдагандида, Қачон унутаман
кўзларингизни.
Хаёл осмонимда ўчмас
юлдузни,
Юрагимни тутган икки
илдизни, Мавжлари соҳилга
сиғмас
денгизни,
Қачон унутаман
кўзларингизни
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2