«Барселона» ярим ҳимоячиси Иван Ракитич «Ливерпуль» футболчисига айланиши мумкин.
Mirror хабарига кўра, каталонияликлар клуби Ракитични мерсисайдликлар етакчиси Филиппе Коутиньо трансферига қўшишни режалаштирган.
Бундан аввалроқ инглизлар жамоаси Коутиньо учун таклиф қилинган 70 миллион фунтни рад этганди ва футболчининг нархи 150 миллион евро эканини маълум қилганди.
25 ёшли Коутиньонинг «Ливерпуль» билан шартномаси 2022 йилгача, 29 ёшли Ракитичнинг «Барселона» билан шартномаси 2020 йилгача.
Sky Sports хабарига кўра, «Барселона» энди бразилиялик футболчини 100 миллион еврога баҳоламоқда.
Айни вақтда Коутиньо хизматларига «ПСЖ» томонидан ҳам қизиқиш мавжуд.
Якунланган мавсумда Коутиньо «Ливерпуль» сафида 36 учрашувда қатнашган ва 14 гол урган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев