♥Шод бўларди кулиб кўзларим
♥Ҳар бир ишни қилар чоғингиз
♥Қиёматни эсланг, дўстларим
♥Кўз яшайди киприк остида
♥Синалгаймиз кўрик остида
♥Ҳатто изсиз кўприк остида
♥Қиёматни эсланг, дўстларим
♥Ўта олинг ёмонга кулиб
♥Аҳволига дуода бўлиб
♥Таъма қилманг яхшилик қилиб
♥Қиёматни эсланг, дўстларим
♥Болингизга қўшиб заҳарлар
♥Кечдан тортиб шому, саҳарлар
♥Ҳақингизни шилса раҳбарлар
♥Қиёматни эсланг, дўстларим
♥Ҳаром ердан нақд фойда чиқса
♥Боқманг дунё аҳли ховлиқса
♥Ҳеч ким кўрмас жойда айниқса
♥Қиёматни эсланг, дўстларим
♥Гар кимгадир қилсангиз савоб
♥Ундан фисқ бўлса гар жавоб
♥Бу дунёда бўлмагай ҳисоб
♥Қиёматни эсланг, дўстларим
♥Ҳақиқатдан хўп тонсангиз ҳам
♥Ҳақиқат деб кўп ёнсангиз ҳам
♥Кўп куйинманг алдансангиз ҳам
♥Қиёматни эсланг, дўстларим
♥Омонатдор жонларингизда
♥Иймон кулсин қонларингизда
♥Энг қувончли онларингизда
♥Қиёматни эсланг, дўстларим
♥Соф яшасин ҳатто жавоб бор
♥Ёмон бўлса, аниқ азоб бор
♥Суяк чирир, аммо ҳисоб бор
♥Қиёматни эсланг, дўстларим
♥Уйингиз уч қаватга етса
♥Қўшнилардан нурни беркитса
♥Маблағингиз кўпайиб кетса
♥Қиёматни эсланг, дўстларим
♥Ёки биров сизга кулмаса
♥Оғирингиз қўлга олмаса
♥Чўнтакда бир тийин қолмаса
♥Қиёматни эсланг, дўстларим
♥Бу икки йўл сиздан бегона
♥Ўтсангиз-да яшаб мардона
♥Юрсангиз ҳам ўртамиёна
♥Қиёматни эсланг, дўстларим
♥Ёниқ турсин кўнгил чироғи
♥Чиданг, тушса ўғил-қиз доғи
♥Фарзандни ҳам эркалар чоғи
♥Қиёматни эсланг, дўстларим
♥Улуғ тутиб ул босган изни
♥Ҳайит билинг ул яшар кезни
♥Бошда тутиб волидангизни
♥Қиёматни эсланг, дўстларим
♥Дунё учун мунча ҳам куйманг
♥Муваққатдир, мангу деб суйманг
♥Отангизга тик қараб қўйманг
♥Қиёматни эсланг, дўстларим
♥Хўп шодлигу, маломатгача
♥Қиёматдан аломатгача
♥Оллохим дер: “Қиёматгача
♥Қиёматни эсланг, дўстларим
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев