..... ~ Эрта тонг билан балиқчи ҳалол ризқ сўраб тўрни
отади. Тўрга ҳеч нарса илинмагач, балиқчи Аллоҳга
илтижо қилиб, уйда фарзандлари очликка чидолмай
қичқиришаётганини, ейишга ҳеч вақолари йўқлигини
айтиб, дуо қилади.…
….. ~ Қуёш ботай деб қолганда Аллоҳ уни катта балиқ
билан сийлайди. Балиқчи ҳурсанд бўлиб Аллоҳ таолога
ҳамдлар айтди. Балиқни олиб уйга жўнади.…
….. ~ Шу пайт подшоҳ кечки салқин билан сайрга
чиққан экан. У балиқчини кўриб қолиб, олдига чорлади.
Қараса қўлида каттагина балиқ.…
….. ~ Подшоҳ балиқчининг ялинишларига писанд
қилмасдан, ундан балиқни тортиб олиб, қасрига қайтиб
кетди. Маликанинг олдига ҳурсанд бўлиб балиқни олиб
кўрсатмоқчи ҳам эдики, балиқ қўлидан сирғаниб,
бармоғидан тишлаб олади.…
….. ~ Ўша тун роҳатини тополмаган подшоҳ ухлолмай
чиқади. Эртасига табибларни чақиртирса, табиблар
бармоғини кесиб ташлайдилар. Шунда ҳам туни билан
оғриғига чидолмай ухламасдан чиқади. Чунки захар
қўлига тарқалган эди.…
….. ~ Бу сафар эса табиблар қўлини кесиб
ташлайдилар. Шундан кейин ҳам оғриқ босилавермагач
туни билан подшоҳ бақириб, ёрдамга чақиради.
Табиблар бу сафар билагидан маҳрум этишади. Шундан
кейин тана аъзоларининг оғриқлари босилади, аммо
кўнгли таскин топавермагач, подшохга донишманднинг
олдига боришини маслаҳат беришади.…
….. ~ Подшоҳ донишманд олдига бориб, балиқ
ҳикоясини сўзлаб беради. Донишманд деди:
~ Сизни балиқчи кечирмагунча, қалбингиз таскин
топмайди.
Шундан сўнг подшоҳ балиқчини топмагунча излашга
тушади.…
….. ~ Балиқчини топгач деди:
~ Мени нима деб қарғаган эдинг?
Балиқчи:
~ Мен фақатгина "Аллоҳим, у менга қувватини
кўрсатди, сен унга қудратингни кўрсатиб қўй", ~ деб
айтгандим холос, ~ деди…
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев