(2-қисм)
Биринчи марта қизининг ҳали ҳам болалигини ҳис қилган онасининг кўнгли бузилди. Шундан кейин қудам қизимга қаттиқ гапириб қўймасин, деган хаёлда кичик қизини ёрдам бергани жўнатадиган бўлди. Келинининг олдинги чаққонлигидан асар ҳам қолмагани, уйқусираб, мадорсизланиб юриши Зумрад опанинг ғашига тега бошлади. Келини боласини эмизгани кириб, ўзи ҳам ухлаб қолар, токи, бор овозда чақирмагунча уйидан чиқмас, ухлаб ётаверарди. Энди Зумрад опа «ношуд, кунда- кунора касал бўладиган» келинидан нолишни бошлади. «Биз ҳам туққан эканмиз-да, туғруқхонадан келибоқ хамир қориб, нонлар ёпиб кетаверардик», деб эшиттириб пичинг қиларди.
Бир гал ярим тунда чақалоқининг қаттиқ йиғисидан уйғониб кетган Зумрад опа ўғлининг хонаси эшигини тақиллатди. Ҳеч ким жавоб бермади. Келини билан ўғлининг исмини айтиб чақирди, яна жимжитлик. Чақалоқнинг янада қаттиқроқ чириллаб йиғлашига чидай олмай, охири келиннинг хонасига тўғри кириб борди… Кирса, келини хонанинг бир томонида бешик бошида ухлаб ётар, ўғли эса бошқа бурчакда турган коляска ёнида қотиб ухлаб ётишарди. Зумрад опа келинини туртиб уйғотди.
— Туринг-ей, болани ўлдириб қўясиз-ку, бола бечорани қорни очиб кетган, бунинг ухлаб ётишини-чи!
Шовқиндан сесканиб уйғониб кетган ўғли эса кўзини очмасдан беихтиёр коляскани тебрата бошлади.
— Ҳой, нега коляскани тебратасан, бола бу ёқда-ку! — ўшқирди Зумрад опа.
— Ойи? — энди ўзига келган ўғли онасига ҳайрон бўлиб қаради. — Туни билан ухламайди бунингиз. Гоҳ бешикда, гоҳ коляскада, гоҳ қўлда тебратамиз, — деди нолиб.
— Сен нима деб ўйлагандинг, болалар ўз- ўзидан катта бўлардими? Ана шундай қийинчиликлар, уйқусиз тунларга чидаб, сабр қилиб сенларни катта қилганман! Ҳамманинг боласи ҳам шу, фақат сенинг хотининг нозикойим. Битта болани эплай олмайди!..
Эртаси куни ўғли ишга кетгач, Зумрад опа келинини ёнига чақирди.
— Менга қаранг, келинпошша, сиз уйда ўтирибсиз маза қилиб, ўғлим ҳар куни ишга бориши керак. Индамасам, кечаси билан унга бола қаратсиз, бурнидан ип ўтказиб олмоқчи бўлсангиз, хомтама бўласиз! Битта болани эплай олмасангиз қанақа хотинсиз?
Келин ер чизди. Эрини ўйлаб виждони қийналди.
— Кечиринг, ойижон бундан кейин ўзим қарайман. Фақат… бола ухлаши учун нима қилиш керак, билмайсизми? — келинининг кўзини мўлтиратиб туришидан бироз кўнгли юмшаса- да, сир бой бермади
— Нима қилардингиз, ухламасдан қарайсиз-да! Баъзида болалар уйқусини адаштиради, кундузи ухлаб кечаси ўйнагиси келади… Сизники ҳам уйқусини адаштирган.
Келин унда мен кундузи бир соатгина ухлаб олсам эди, дегиси келдию қайнонасидан қўрқиб индамади. Ўша кундан бошлаб қайнонаси ўғлини бошқа хонага кўчирди. «Кун бўйи ишлайдиган одам тўйиб ухлаши керак», деди ҳайрон бўлган келинига. Келин эрининг эътироз билдиришини кутганди, аксинча, энди у ҳам онасига қўшилиб турткилашни бошлади. Кунларнинг бирида эса Зумрад опа келинининг қўлига боласини тутқазиб ҳайдаб юборди…
«Қизингиз уйимга қайтиб қадам босмасин, ўғлимга сариштароқ хотин олиб бераман!» деди вазиятни билгани келган қудасига ҳам. Ўша кунлари қизининг тўйига айтгани Гулбаҳор опа дугонасиникига келиб қолди. Бўлган воқеаларни эшитиб афсус билан бош чайқади.
— Нимасини айтасиз, ўртоқжон, келинга ёлчимадим, Яхши ҳамки қонуний никоҳи йўқ экан, бўлмаса, уй- жойимга эга чиқармиди…— деди Зумрад опа кўзига ёш олиб.
— Мен қизга ачиняпман…— деди Гулбаҳор опа ўзига ўзи гапиргандек. — Ўн олти ёш қизини узатган онага ҳам, битта келинга ёрдам бера олмаганингиз учун сизга ҳам, ўғлингизга ҳам қойил қолмадим! Ҳайдаб юбориш ўрнига озроқ ёрдам берсангиз бўларди-ку. Қўлида ёш боласи билан у энди нима қилади?..
Зумрад опа таклифномани беришни ҳам унутиб, кетиб қолган дугонасининг ортидан қараганча ўйланиб қолди, «Ростдан ҳам келиним энди нима қилади, наҳоки набирамни қайта кўрмасам?!» деган ўйдан сесканиб тушди!
https://www.youtube.com/watch?v=OM5-GaEhlC4
https://www.youtube.com/watch?v=Ly0LV8QcV0g
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1
Yigitni Ota Onasi boymi unda qosh qollab berib yuborishadi
Negaki farzandi ochqolmasin deyishadi lekin u uyda QULDAG yashashini bilmaydi