У ҳам бир ширин жон, у ҳам одамзод,
Туғилмасдан нобуд қиласиз ҳайхот!
Рахмингиз келмайди уларга наҳот,
Қаерга кўмилар туғилмаганлар!
Нега бунёд қилиб қўясиз унда,
Ўзингизни ўйлаб юрибсиз кунда.
Тиғ билан бўлинар яна бир зумда,
Қаерга кўмилар туғилмаганлар!?
Унда ҳам мужассам қош билан кўзи,
Оламни кўрмаса бир парча юзи.
Одаммисиз айтинг, аслида ўзи,
Қаерга кўмилар туғилмаганлар!?
Бекордан бекорга бермаган Аллох
,
Намунча жонидан қиласиз жудо,
Бўғзимда турибди тиқилиб нидо,
Қаерга кўмилар туғилмаганлар!?
Сиз хароб қиласиз, у хароб қилар,
Ўткир тиғ аямай нимталаб тилар!
У дунёда буни Худаям сўрар,
Қаерга кўмилар туғилмаганлар!?
Ўлдиришдан олдин ўйланг қонхўрлар,
Бундай ишни қилар фақат нонкўрлар!
Қаердан биласиз туғилар зорлар,
Қаерга кўмилар туғилмаганлар!?
Ҳаммага, ҳар кимга инсоф бер Аллох!
Фарзандлар туғилишдан бўлмасин
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев