Ориф бир зотдан ҳамд, шукр ва рози бўлган ҳолда ҳузурли бир ҳаёт кечирмоқ истаганларга тавсиялар:
"Баъзан касалхоналарга бориб, хасталарни зиёрат қил! Мана шу азобдаги инсонлардек касалликка чалинмаганинг ва ўзингдаги саломатлик неъматини чуқур ўйлаб, шу ҳолингга шукр қил!
Баъзида эса қамоқхоналарга бориб, у ердаги маҳкумларнинг минг бир изтиробга тўла зиндон ҳаётлари ҳақида тафаккур қил! Жиноятларининг бир онлик жаҳл ёки телбалик натижаси эканлигини, яна бу ерда мазлум ҳолида ҳибс қилиниб, бу жафога йўлиққанлар ҳам борлигини, уларнинг ўрнида ўзинг ҳам бўлишинг мумкинлигини ўйла! Аллоҳ таоло сени бу ҳолга тушишдан сақлагани учун Унга шукр эт! У ердагиларнинг омонлиги учун ҳам дуо қил!
Сўнгра қабристонларга бор, у ердаги мозор тошларидан юксалган сассиз, садосиз фарёдларни тингла! Умр неъматини йўқотганингдан кейин пушаймонлик асло фойда бермаслигини англа! Вақтингни қийматини бил! Мозорда ётганлар учун дуо ва истиғфор эт. Бундан кейинги ҳар онингни янада кўпроқ ҳамд, шукр ва зикр ила зийнатлашга ҳаракат қил!"
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев