тарк этинг..!
Сизни топиб қалбим қорайди,
Мен кўрмаган жойларга кетинг...
Қалбим тўлиб, дунё торайди,
Гуноҳларим мени тарк этинг.. !
Ҳар кун ёмон ўйга толяпман,
Ўйлаб дилни ўтга соляпман,
Жаннатларни кўрмай қоляпман,
Гуноҳларим, мени тарк этинг...!
Ҳақни кечроқ танибман билсам,
Жаннатгача ярашмас кулсам,
Мен-ла кетманг, бир куни ўлсам,
Гуноҳларим, мени тарк этинг..!
Савоб билан ювиб ташлайман,
Тавбалар-ла қувиб ташлайман,
Кетмасангиз кўмиб ташлайман,
Гуноҳларим, мени тарк этинг..!
Йиғибманда ҳар бир туридан,
Жой кўрсатар дўзаҳ тўридан,
Илон чиқмай шоир гўридан,
Гуноҳларим, мени тарк этинг.. !
Йўл тополмай диёнатгача,
Мана келдим хиёнатгача,
Биргамисиз Қиёматгача,
Гуноҳларим, мени тарк этинг..!
Инсон борки қиларкан ҳато,
Ҳаёт-имкон, қадрига етинг...
Маъсиятлар кўринманг асло,
Гуноҳларим, мени тарк этинг..!…
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев