АРМОНЛИ СЕВГИ................
_______________________________________
Хаётим ўзгариб, Қолди бир- кунда,
Қалбимга, аёвсиз ханжар санчдилар.
Юрагим зор йиғлаб сўлди бир- кунда,
Севгимни тепкилаб, кулиб янчдилар.
Мухаббат ишқида, бир-бора ёндим,
Қалбимда порлаган қуёш бор эди.
Севгимсиз синовли, хаётдан тондим,
Мен учун ягона, кўнгли қор эди.
Тақдир деб, биз қўйдик риштани узиб,
Йўлимиз иккига, бўлиниб кетди.
Юраклар тўхтади, урушдан безиб,
Нолалар қилишим самога етди.
Орзулар ўрнини, эгаллар ҳижрон,
Кўз ёшим юзимни аста силайди.
Ҳаммаси тугади, биз учун армон,
Айрилиқ азобли, юрак йиғлайди.
Бу кўнглим, азобдан бутунлай синди,
Мухаббат, куйдирди ҳижронга ташлаб.
Бу юрак қувончсиз яшашдан тинди,
Ноламни айтаман кўнглимни ғашлаб.
Мен эмас, тақдирим хал қилар экан,
Армоннинг эшигин, ёполмадим хеч!
Телбадек юрибман йўлимда тикан,
Дардимга бир даво, тополмадим хеч!
Севиш ҳам гуноҳми, айтгин Аллоҳим!?
Ичимда дардимни сенга, очаман.
Азобдан қутилай борми Паноҳим!?
Армоннинг дастидан қайга, қочаман!?
Юрагим зор йиғлаб, тунлари бедор,
Нахотки бахтимни қилдилар хароб.
Қалбимни яралаб бердилар озор,
Чиройли орзулар, ўртада сароб.
Мухаббат ишқида, девона бўлдим,
Армоннинг дастидан, юрак йиғлайди.
Энди мен, севгимга бегона бўлдим,
Бир савол бағримни эзиб, тиғлайди.
Қандайин чидайман, қалбим ёндику?!
Нахотки биз энди, бахтдан жудомиз!
Юрагим урушдан бир- зум тондику?!
Мухаббат ишқида, бизлар гадомиз!
Юрагим қақшатиб, не қилай энди?!
Чин севги ортидан, армон кетмайди?
Эй Аллоҳ айтгинчи мен билай энди?!
Ошиқлар не учун, Бахтга етмайди?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев