пардаси
очилар аста,
Чиқиб келар саҳнага қуёш.
Келинчакдек бўлиб ораста,
Гул саломдан кўтаради бош.
Ҳовли гўё ювилган чинни,
Йўллар гўё артилган ойнак.
Қутлаш учун янги бир кунни,
Эл оёққа турар жонсарак...
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат...
Қаймоқ иси яйратар танни,
Дастурхонда иссиқ кулчалар.
Сув босгандек қақроқ ўзанни
Одамларга тўлар кўчалар.
Асли ҳатто гўдак тўйдирмоқ
Баробардир оғир юмушга.
Ошиқарлар, юраклар қайноқ,
Биров ишга, биров ўқишга.
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат...
Дуч келади юзлаб чеҳралар,
Кўпин қайтиб кўрмоқдир
маҳол.
Улар дилга яқин нақадар,
Шунинг учун туганмас иқбол.
Барчинойлар нигоҳида сир,
Алпомишлар кўзида яшин.
Ёшлик қайтар қалбга сочиб нур,
Эслайсан илк севги оташин...
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат...
Бир маҳаллар беришган салом,
Энди эса олишар алик.
Тилларида дуо, хуш калом,
Саодатдир ҳатто кексалик.
Кулиб турар мунчоқкўз бола
"Тинчлик" сўзин солар ёдингга.
Сочларингдан эриб оқ тола
Интиласан яна олдинга...
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат...
Бу юртда алп чинорлар ўсар,
Кўк гумбазлар ўнгу сўлингда.
Бир азага кириб ўтсанг гар,
Сўнг ўнта тўй учрар йўлингда.
Гоҳ бировлар танишар илк бор,
Гоҳ йиғилар эски улфатлар.
Одамзотга дунё бўлмас тор
То мавжуддир ширин
суҳбатлар...
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат...
Бош кўтармас кимдир ишидан,
Кимдир ўйлар улуғ бир режа.
Яна сирли олам қушидай
Қўна бошлар юртимга кеча.
Бугунидан эл кўнгли тўлиб,
Эртанги кун учун тўплар дош.
Ихтиеорни чарчоғи бўлиб
Тоғ ортига ёнбошлар қуёш...
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1