чиқадиган ташқи эшиги
бўларди. Шу эшик орқали
нафақат боғимизга, балки
қўшнимиз — Уста ака деган
кишининг ҳовлисига ўтиш
мумкин эди. Боғимиздан бир
парча ерни бувам ўша
қўшнимизга берган, деган
гапни ҳам эшитганман.
1950 йилнинг баҳорида Уста
ака киравериш хонадаги
супачада буғдой ундира
бошлади. Унинг ёлғиз ўғли
менинг тенгдошим эди. У
билан бирга ўйнаб юрардик.
Шунинг учун унаётган буғдойга
ҳар куни кўзимиз тушарди.
Бир куни ҳовлимизда хотин-
халаж, кампирлар кўпайиб
кетди. Уларнинг «сумалак,
сумалак», деган гапларини
эшитиб ҳайрон қолдим. Мен
сумалак деганда кўпроқ қиш
пайтлари томларда осилиб
турадиган музни тушунганман-
да. Уруш тугаганидан сўнг кўп
вақт ўтмаган. Одамлар ҳали
сумалак қилишмагани учун
сумалакни кўрмаган эдим,
таъмини ҳам билмасдим. Ички
ҳовлимиздан ташқарида Уста
акаларнинг уйига яқин ерга
иккита ерўчоқ қилиниб,
маҳалланинг чўян қозонлари
келтириб ўрнатилди. Сумалак
деганлари дарров пишмас
экан. Вақт алламаҳал бўлиб
қолганида аям мени ухлашга
ётқизиб қўйгани ёдимда.
Аямнинг «Сумалак эрталаб
пишади», деган гапидан кейин
хотиржам ухлаган эдим.
1 литр сумалак 15 АҚШ
доллорига сотилмоқда
«Ватандош» газетасининг
Фейсбукдаги саҳифасида
маълум қилинишича, Нью-
Йоркнинг Бруклин туманида
сумалак сотилаётган бўлиб,
унинг бир литри учун 15
доллар тўлаш керак бўлади.
Шунингдек, сумалакни
эҳтиёжга қараб ярим литр
ҳам харид қилиш мумкин.
Ярим литр маҳсулотнинг
нархи 7 доллар қилиб
белгиланди, деб хабар
бермоқда Telegraf.uz .
Эрталаб кўзимни очиб, сумалак
пиширилаётган қозонга қараб
югурдим. Иккала қозон ҳам
бўм-бўш эди. Аямнинг
кайфияти яхши эмас. Маълум
бўлишича, очарчилик,
йўқчилик таъсирида
маҳалламиздаги ушбу
қозонларнинг биттаси ўн
йиллардан бери
ишлатилмагани туфайли дарз
кетган экан. Маҳалладошлар
қозоннинг дарз кетган ерига
бир нарса суртибми,
ёпиштирибми, бизникига олиб
келишган. Неча йиллардан
бери бу тансиқ таом
пиширилмагани учун унинг
дарагини эшитганлар етти
маҳалладан бир сиқимдан
бўлса ҳам ун, ёғ келтиришган
эди. Қозонлардаги сумалак
димлаб қўйилганида майиб
қозоннинг тагидан бир парча
чўян ўпирилиб тушиб, бир
қозон сумалак кулга оқиб
кетибди...
Катта бувим «элдан хижолатга
қолдим энди...» деб юм-юм
йиғлаб, қолган бир қозон
сумалакнинг ҳаммасини
маҳалладагиларга
тарқаттирибди. Қариндош-
уруғларга сумалакдан бир
ялашгина насиб қилибди. Аям:
«Ўғлим уйғониб, мендан
сумалак сўраса, нима
бераман?..» деб пиёла тагида
бир ялам сумалакни мен учун
яшириб олиб қўйган экан.
Ҳанузгача ўша сумалакнинг
таъми оғзимдан кетгани йўқ.
Бу катта ҳовлимиз, катта
бувимнинг сумалаги таъми
эди...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 14