Предыдущая публикация
Айрилиқдан ёниб бўзлайди.
Хижронинга мен кўндим фақат,
Аммо кўнглим дийдор истайди.
Шу кўнглимдан топиб маконин,
Ишқ илдизин узиб ташласам.
Ёлғонлардан кўкка бўй чўзган,
Ишқинг қасрин бузиб ташласам.
Қўлларимда турган чўғ каби,
Дилни отсам совуқ музликка.
Гуноҳидир сени севгани,
Ва кўнмайди ҳеч сенсизликка.
Ё мен кўниб сўзига дилнинг,
Ҳар нафасда исминг мадҳ этай.
Мен кўришни истамасам ҳам,
Кўнгил дийдор истаса нетай.
Ҳар кун шу ҳол,тугамас сира,
Камина ва кўнгилнинг жанги.
Сендан қолган ширин хотира,
Наҳот дилни тарк этмас мангу.
Кел иккимиз тузайликда сулҳ,
Тушимга кир кўнглим овунсин,
Ва ёки айт бир сўз сеҳрли,
Сўнсин ишқим,кўнглим совусин.
Кет ёки қол!!!!.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев