Болангга олиб бор дедия онам!
То онггача йиғлади осмон
Унинг билан йиғладим мен хам!
Кўзларига тикилдим қараб
Бу кўзларда турардим ўзим!
Сочидаги қормиди ё рабб
Қаерларда эдия кузим!
Кимлардандур хабар оламан
Иш хам қурсин юмуш хам қурсин!
Мен нотавон ёмон боламан
Онажоним кўп умр кўрсин!
Мен негадир асал олмадим
Ё олгани йўқмиди пулим!
Кимларгадур совға бир қучоқ
Ўз онамга йўқ мани гулим!
Алла кимга қилган совғамиз
Хатто очилмайди писанд бўлмайди!
Хурсанд бўлсин деб туққан онамиз
Бир жуфт пайпок олиш эсга келмайди!
Опа укалардек кечирдик хаёт
Худди опамдайин ахвол сураман!
Сиз мани ВОЛИДАМ ОНАМсиз хайхот
Мен сизни жудаям яхши кураман!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев