🍀 Дунё катта бир мактабдир. Унда ҳар қанча чўққига эришмагин, ўлим шаҳодатини оласан. Шундай экан кибрланмасдан одобли ва ахлоқли инсон бўлиб юргин.
🍀 Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржам бўлганларгина чуқур уйқуга кета оладилар..
🍀 Ҳар бир кунингизни гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлиб юринг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр қолади..
🍀 Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан" деса ишонмагин. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай туриб "ҳурматли томошабинлар" деб айтишади )))
🍀 Ҳозирги замонда "қаҳрамон" деб қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий "қаҳрамон" деса ярашади.
🍀 Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина хотираларимиздан ўчира олади..
🍀 Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан..
🍀 Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди.
🍀 Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, тшуниб етишимиз БАХТдир.
✨Кун ҳикмати✨
Эшикни очиш учун уни итариб кўрамиз, лекин оча олмаймиз. Куч ишлатиб ҳаракат қилиб кўрамиз, очолмасдан заҳмат чекамиз. Сўнгра унинг бошқа томонга очилишини кашф қиламиз. Муаммолар ҳам ҳудди шундай. Сен уларни ақл билан ечишга ҳаракат қил, қўполлик билан эмас!
(Ҳикмат «Ҳикматлар саодатга етаклар » китобидан олинди.)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев