Предыдущая публикация
Энди сенга қилсам қўнғироқ.
Куйлаб турган забоним тинсин,
Исминг ногоҳ айтиб қўйган чоғ.
Оёқларим босмасин қадам,
Бўйлар бўлсам кўчаларингни.
Лабларимдан қон оқсин бир жом,
Соғинсам гар бўсаларингни.
Кўз зиёсин йўқотсин агар,
Йўлларингга боқсам интизор.
Юрагимга отилсин ханжар,
Ўша асли севган гуноҳкор.
Кўнгил синсин ойнадек чил-чил,
Висолингни қилсам орзулар.
Варақласам хотираларни,
Ёстиқдошим бўлсин қайғулар.
Ҳа сени ҳеч эсламайман рост,
Токи кўкни қучганича руҳ.
Билсанг мени аллақачонлар,
Ишқинг қилиб бўлганди мажрух.
Қилсаммикан сенга қўнгироқ? ....
Қодирова Ойгул Алибек қизи.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев