Роббингиздан узмай туриб қарзингизни,Бажармасдан Исломдаги фарзингизни,Бирлаштирмай дин ва ҳаёт тарзингизни,Қайга қараб кетмоқдасиз, эй биродар?!Жумъасидан қолган ёшни кўрдингизми?!Ҳижобим деб, оққан ёшни кўрдингизми?!Бирор марта ўзингиздан сўрдингизмиҚандай беғам ётмоқдасиз, эй биродар?!Кўрдингизми «жамоат жой» деганини?Намозхондан жарималар «еганини»?!Айбладилар Ҳаққа бошин эгганиниҲотиржам нон ютмоқдасиз, эй биродар!Мусулмонни ўлжа билиб, қилдилар ов,Диним дебон курашганни билдилар ёв.Шу ва шундай фитналарга бермайин довНаҳот динни сотмоқдасиз, эй биродар?!«Гаҳ» десалар, қўлларига қўндингизми?Улар каби бефаҳмга дўндингизми?Мужоҳидни «террорчи» деб кўндингизми?Кимларга тош отмоқдасиз, эй биродар?!Юртингизни куфр босса, куймайсизми?Золимнимас, мазлумларни суймайсизми?Динингизнинг моҳиятин туймайсизмиИндамай, тош қотмоқдасиз, эй биродар!Хитобим бор: Имоммисиз, қозимисиз,Ҳақни айтинг! Ё зулмга розимисиз?!Овга чиққан овчиларга тозимисиз,Улар тузин тотмоқдасиз, эй биродар!Ким тақводор, кузатасиз эрта-ю шом,Соқол қўйса, «фалоний» деб қўйибсиз ном,“Золим – зўр”, деб, чучварани санабсиз хом,Қаранг, лойга ботмоқдасиз, эй биродар!Кўрдик, дунё учун: «Урдим-солдим», бўлди,Оғиз тўла гапларингиз: «Олдим», бўлди,Дин ишида баҳонангиз: «Толдим», бўлдиҚандай жазо кутмоқдасиз, эй биродар?!Касал жонга барча инсон гирён экан,Касал қалбга тақво, ихлос дармон экан,Ўтгандан сўнг ортга қайтиш армон экан,Қандай яшаб ўтмоқдасиз, эй биродар?!Конституция – сизга буюк хитобмиди?Бу йўлларда қадамингиз шитобмиди?Унда, Қуръон – сизга оддий китобмиди?!Кимнинг йўлин тутмоқдасиз, эй биродар?!Мустаҳаб-у мубоҳ ишда кўп чопдингиз,Қавлингизни олмаганни ҳўб қопдингиз,Мужоҳиднинг тирноғидан кир топдингиз,Товуқдай ер титмоқдасиз, эй биродар!Дин дейсиз-у шариъатга терс ишингиз,Тафаккурга тортмас сизни ёз, қишингиз,Ажал келса, ўтмас эрур бу тишингиз,Манзил сари етмоқдасиз, эй биродар!Ниятимиз – сизнинг Ҳаққа қайтишингиз,Ҳар ерда ва ҳар чоғ ҳақни айтишингиз,Агар давом этса эски бад ишингиз,Умр зоеъ этмоқдасиз, эй биродар!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2