
(саломатлик саҳифаси)
Юзингизнинг қайси қисмида доғ борлигига қараб, уларнинг сабаблари ва уларга қарши курашиш чоралари ҳақида гаплашамиз.
1 ва 2 — Овқат ҳазм қилиш системасидаги муаммолардан дарак.
Демак, сиз нотўғри овқатланаяпсиз. Ёғли таомларни камайтиринг-да, фойдали маҳсулотлар истеъмолини кўпайтиринг.
3 — Жигарингиз азият чекаяпти.
Спиртли ичимликлар, ёғли таомлар ва сут маҳсулотларининг таъсири бўлса керак-да бу. Ҳар куни енгил машқлар бажариб туринг. Шунда муаммонинг баратаф бўлиши осонлашади.
4 ва 5 — Кўз атрофдаги қора доғлар буйрагингизда муаммо борлигини кўрсатади.
Кўпроқ сув, суюқлик ичинг.
6 — Юрак, артериал қон босими ва витаминлар танқислиги бўйича текширувлардан ўтинг.
Аччиқ таомлардан воз кечинг, гўшт маҳсулотларини камроқ енг, кўпроқ тоза ҳаводан нафас олинг. Қонда холестерин миқдори ошиб кетмасин. Ёнғоқ, балиқ, зиғир уруғи Омега-3, Омега-6 билан тўйинтиради сизни. Яна пардоз билан ухлаш ва муддати ўтган косметика воситадан фойдаланиш ҳам айни шу нуқталардаги доғларга сабаб бўлади.
7 ва 8 — буйрак, яна ўша гап, кўпроқ сув ичинг.
Газланган ичимлик, қаҳва ва спиртли ичимликларни чекланг.
9 ва 10 — нафас олиш тизимида муаммо борга ўхшайди.
Тамаки чекмайсизми, аллергиядан безовта бўлмаяпсизми? Агар тери билан муаммолар бўлса, шакар, спиртли ичимликларни чеклаб, сабзавотлардан кўпроқ истеъмол қилинг.
11 ва 12 — гормонал ўзгаришлар ва стресснинг белгиси.
Кундалик режимга риоя этинг, 8 соатдан кам ухламанг, сув ичинг, кўкатлар истеъмол қилинг. Яна бу доғлар овуляция юз бераётган пайтда ҳам кўзга ташланиб қолади.
13 — ошқозонингиз безовталанаяпти.
Гиёҳли чойлар ичишни тавсия этамиз.
14 — организм бактериялар ҳужумига учраган бўлиши мумкин.
Йога машғулотлари билан шуғулланинг ва кўпроқ сув ичинг.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3