Турфа маъно нурли юзида,
Лабларида илиқ табассум.
Гар мавжланса дингиз кўзида,
Ақлингизни олади бир зум...
Сўзларида ўзгача сеҳр,
Таскин топар, тингласа кўнгил.
Тўлиб турар қалбида меҳр,
Нигоҳидан эриб кетар дил...
Кулгулари бирам беғубор,
Кўрса юрак тез-тез уради.
Кўз ёшлари этмасдан ошкор,
Киприклари тўсиб туради...
Сочларига қўнар капалак,
Гулда ҳатто йўқ, бундай ифор.
Хар кун тонгда кутар камалак,
Йўлларига бўлиб интизор...
Туйғулари тиниқ, мусаффо.
Зарра йўқдир қалбида ғараз.
Фариштами, билмам, хурми ё?...
Ширин ҳатто к,илса хам араз...
Сабр қилар қайғу босса ҳам,
Дардлар келса бошин силайди...
Тонгга қадар кўзларида нам,
Азобларин қучиб ухлайди...
...Қанча ёзмай кўнглим тўлмайди,
Титроқ босиб қолади лабни...
Айтинг, қандай севиб бўлмайди,
Сиздай гўзал, беғубор қалбни...
https://youtu.be/I983PFWZvhA Dostlar ushbu videoni xamaga internet tarmoqlarga tarqatinglar iltimos
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев