»
(Ҳаётий йиғлатувчи воқеа)
Қонли урушнинг барча азобу изтиробларини ўз бошларидан ўтказган суриялик қочқинлар билан суҳбат қурган аёл ҳикоя қилади:
Туркиянинг Шом чегарасига яқин Газиантеп шаҳарчасида қизим тенги қизалоққа кўзим тушди. Паришонхотир она қучоғида ётган беш ёшли гўдакнинг бир қўли ва бир оёғи йўқ эди. Қиз ўз тилида бир нарсалар деб инжиқлик қилар, онаизорнинг эса кўзларидан дув-дув ёш оқарди. Уларни қочоқлардан бири эканлигини англадим. Юраклари эзилиб йиғлаётган она ва яримжон қизчанинг кўзларида улкан алам жам бўлганди, гўё...
Қизчанинг қўлига ширинлик тутдим. Туркчада миннатдорчилик билдирган аёлни юпатар эканман, ўринсиз бўлсада, фарзанди нима сабабдан бу ҳолга тушганининг сабабини сўрадим.
Онаизор чуқур хўрсиниб айтиб берган воқеадан ларзага тушдим.
...Айтишича, қизча аввал жуда шўх бўлган. Улар яшаган қишлоқ вайронага айланган бўлсада, омон қолган тенгдошлари билан кечгача шаталоқ отиб чарчамаган.
Бир куни ўйнаб юриб, вайрон бўлган ҳовлиларнинг бирига кириб қолишибди. Қизалоқ омон қолган ёлғиз дарахт шохида қизариб турган бир дона шафтолига кўзи тушгач севиниб кетибди. Уни оламан дея дарахт остига яқинлашган замон эса кучли портлаш юз берган. Яъни, қизча ўша шафтолини оламан деб портламай қолган снарядни босиб олган экан.
-Ҳаёти-ку сақлаб қолинди, - деди аёл, фарзандининг бошини силар экан, - Аммо ҳар куни йиғлаб, Худога илтижо қилади.
“Аллоҳим, мен бошқа шафтоли емайман. Фақат, илтимос, оёқчам ва қўлимни қайтариб бер!” дейишларига юрагим дош беролмаяпти...”
Унинг бошқа гапларини эшитишга қурбим етмади. Ўпкам тўлиб-тўлиб йиғлардим...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1