Олимлар айтадилар: Агар инсон намознинг лаззатини сезишдан тўхтаса:
Унга дангасалик билан ва кечикган ҳолатда туради;
Қуръонни кам ўқийдиган бўлади ёки умуман ўқимай қўяди;
Охират ҳақида ўйлаганда ҳолати, кайфияти ўзгармайди;
Хотираси ёмонлашиб боради;
Қалби қаттиқлашади;
Ахлоқи қўполлашади;
Вақти жуда тез, бебарака бўлади;
Бекорчи, фойдасиз нарсаларга қизиқиб ўша билан вақтини ўтказади;
Жуфти ҳалоли хотинига нисбатан ҳис туйғулари йўқолиб боради;
Буларнинг барчаси қалб ўла бошлаганининг аломатидир.
Дарҳол фавқулодда ҳолат тугмасини босинг!
ДАВОЛАШ
Дарҳол сизни мажбуриятларингиздан чилғитаётган нарсаларни тарк қилинг.
Аллоҳга тавба билан юзланинг, ҳидоят йўлидан адаштирмаслигини сўраб дуо қилинг.
Интернетдаги ўйин кулгу, бекорчи нарсаларга кирманг, фақат зарурий ҳолларда киринг.
Ҳар куни бир пора ёки қўлингиздан келганича Қуръон ўқинг.
Фарз намозларини кечиктирмасдан, суннат нафл намозлари билан қўшиб ўқинг.
Садақа ва эҳсон Аллоҳнинг ғазабини кеткизишини унутманг
Ўзингизга кунлик режа тузиб, фойдасиз ўртоқларни, бекорчи суҳбатларни тарк қилинг.
Ёлғиз намоз ўқиб, исломий илмларни кунлик ўрганиб боришга ҳаракат қилинг.
Шу тавсияларни қўлингиздан келганича бажарсангиз ибодат қилиб, Намоз, Қуръон ўқиб лаззат олаётганингизни, қалбингиз тузалаётганини ин шаа Аллоҳ кўрасиз! Ибодат лаззати шундай лаззатки, мусиқа тинглаб, ароқ ичиб, рақсга тушиб, турли филмлар кўриб, бекорчи фуҳш ишлардан лаззат олаётганларникидек ифлос бўлган, нажас лаззат эмас, охири надомат бўлган лаззат эмас балки Аллоҳ тарафидан берилган илоҳий лаззатдир, охири саодат бўлган лаззатдир. Аллоҳ таоло ҳаммамизга ибодат лаззатини тотдирсин. Амин.
© Иймонли қалблар дан
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев