Жамоа матбуот хизматининг маълум қилишича, таркибга янги келиб қўшилган футболчилар бор. Ўтган мавсумнинг биринчи қисмида “Косонсой” шарафини ҳимоя қилиб, тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб, сўнгра олий лига вакили “Навбаҳор”га кўчиб ўтган Даврон Исоқов айни дамда “Цементчи” машғулотларида иштирок этмоқда.
“Андижон” билан хайрлашиб улгурган дарвозабон Элдор Исабоев ҳам қувасойликлар билан оғзаки равишда келишувга эришган. Бундан ташқари илгари “Косонсой”да ўйнаган ҳимоячи Азиз Маткаримов ҳам айни дамда “Цементчи” кўригида бўлиб турибди. Бу футболчининг ўтган мавсум жарохати туфайли мажбурий таътилда эканлиги маълум бўлди. Шунингдек охирги йилларда “Нефтчи” ёшлар жамоасида ўйнаб келаётган Риза Айвазов ҳам машғулотларга қўшилган.
“Ёзёвон-Лочинлари” жамоасидан келган Влад Норов қайтиб кетган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев