Бир киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб сўради:- Эй Аллоҳнинг расули! Бир ой рўза тутаман, бошқа зиёда қилмайман. Беш маҳал намоз ўқийман, ундан зиёда қилмайман. Молимдан Аллоҳ таоло йўлида садақа ва эҳсоним ҳам йўқ. Мен вафот қилсам қаерда бўламан?- Жаннатда, – дедилар Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам.- Сиз биланми, Эй Аллоҳнинг расули? – сўради у.Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам табассум қидилар ва:- Ҳа. Мен билан бўласан. Агар қалбингни икки нарсадан – кин ва ҳасаддан сақласанг, тилингни икки нарсадан – ғийбат ва ёлғондан сақласанг, кўзингни икки нарсадан – Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсадан ва мусулмонни пойлашдан сақласанг ўша икки хотиржамлик ила мен билан жаннатга кирасан, – дедилар!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3