Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Жаннатда бир бозор бор, жаннат аҳллари бу бозорга ҳар жума куни борадилар. У ерда шимол шамоли эсиб юзлари ва либосларига тегади. Шунда улар янада чиройлироқ бўлиб кетадилар. Аҳллари ёнига қайтсалар, улар ҳам ҳусн-чиройда зиёдалашган бўладилар. Шунда аҳллари уларга: «Аллоҳга қасамки, биз кўрмагандан бери ҳусн ва чиройда зиёда бўлиб кетибсизлар», дейди. «Аллоҳга қасамки, сизлар ҳам биз кўрмагандан бери ҳусн ва чиройда зиёда бўлиб кетибсизлар», дейди жаннат аҳли» (Имом Муслим ривояти № 2833).
Эй Парвардигор! Бизларни жаннатларингда абадий қолдиргин, уларда бизга Ўз розилигингни туширгин, Сенинг Юзингга боқиш лаззатига ва Сен билан учрашиш завқу шавқига муваффақ этгин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1