Рақиблар тинмайин йўл пойлаганда,
Туҳматлар ортингдан мушт шайлаганда,
САМИМИЙ КУЛИШни ўрганиш керак...
~ Ортингдан қувлашиб етса миш мишлар,
Томоғингдан ошиб кетса ташвишлар,
Оёғингни ЗАНЖИРБАНД этса юмушлар,
ИНДАМАЙ ЮРИШни ўрганиш керак...
~ Дўстларинг сотсалар ОҒИР дамингда,
Бир суянч бўлмаса бирор камингда,
Оғирроқ хасталик бўлса танингда,
САБРЛА КЎНИШни ўрганиш керак...
~ Давлатинг бўлмаса орзуга лойиқ,
Бирор юмушинга кулса ҳалойиқ,
Рўзғор уммонида бўлмаса қайиқ,
НОИЛОЖ СУЗИШни ўрганиш керак...
~ Оқил бўлмаса гар умр йўлдошинг,
Фарзанд хатосига эгилса бошинг,
Беҳуда оқмасин кўзингда ёшинг,
ТАҚДИРГА КЎНИШни ўрганиш керак...
~ Бахорни севсангу қиш кириб келса,
Шаббода ўрнида изғирин елса,
Булбуллар ўрнида қарғалар кулса,
ҚАДРИГА ЕТИШни ўрганиш керак...
~ Ой кунинг САНОҒИ охирга етса,
Руҳинг вужудингни тарк этиб кетса,
Сиротда Пайғамбар қўлингни тутса,
ИНДАМАЙ ЎЛИШни ўрганиш керак.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев