Предыдущая публикация
Хато қилар қаламим, Сизга беролмас TAЪБИР...
Сизга икром, эҳтиром етук қила олмадим,
УММАТЛИК* даъво қилиб, лойиқ бўла олмадим...!
Зулуматни ёритиб, тонгдек иқбол қилдингиз,
Чақириб ХАК йўлига, барчани <<ТЕНГ>> билдингиз...
Чеҳрангизда ҳақ НУРИ* балқиб турарди доим,
Қўлингизда адолат, ҳақ байроғи бор, қоим...!
Муҳаббат қўйиб сизга, ошиқ бўлишди ҚАЛБ*лар,
Номингиз тилга олиб, ёш тўкишди ОРИФЛАР...
Сиз АЛЛОХнинг Расули, ҳабибимсиз МУСТАФО*
Оламлар Роббисининг Маҳбубисиз, Мужтабо...!
Икки олам сарвари, башарнинг САЙЙИДИСИЗ*
Борлиқ, бутун оламга РАҲМАТ олиб келдингиз...
Саловат, салом йўллаб сизга айлайин ТАЪЗИМ,
ҚИЁМАТ КУН ҚЎЛИМДАН ТУТИНГ~ АЗИЗ УСТОЗИМ...!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1