Абу Саъид ал-Худрийдан (р.а.) ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай буюрганлар:
«Шубҳасиз Қиёмат куни Аллоҳ наздида инсонларнинг энг ёмони хотин билан ётиб тургандан сўнг, унинг сирини ошкор қилган кишидир» (Муслим, Абу Довуд, Аҳмад ибн Ҳанбал).
ИЗОҲ
Ушбу ҳадисдаги «...Инсонларнигн энг ёмони» жумласи ўрнида «Омонатга хиёнатнинг энг каттаси» шаклида ҳам ривоят қилинган.
Эр-хотинлик муносабатларининг сирлари ошкор қилинмаслиги ҳақида Расули Акрамдан (с.а.в) кўплаб ҳадислар ривоят қилинган. Исломий оиланинг соғлом, мустаҳкам ва фаровон бўлиши учун кўплаб тавсиялар қатори Пайғамбаримиз (с.а.в.) қуйидаги ҳадиси шарифларида оиланинг маҳрам сирларини ошкор қилган эркакнинг эркак шайтонга, аёлни урғочи шайтонга ўхшатганлар:
Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (с.а.в.) намоз ўқидилар, салом бергач, асҳобига юзланиб шундай дедилар:
- Тарқалманг! Сизнинг орангизда шундай эркак борми? Оиласи (аёли)нинг ёнига боргач, эшигини беркитади ва пардани туширади. (Муносабат қилгандан) сўнг эса ташқарига чиқади ва: «Мен хотиним билан шундай-шундай қилдим!» деб ошкор қилади. У ердагилар жим қолишди. Кейин аёлларга юзландилар ва:
- Сизлардан шундай гапирадиганлар борми? - деб сўрадилар. Шунда ёш бир қиз тиззасига таянганча шундай деди:
- Ҳа, Худо ҳаққи! Эркаклар гапирадилар, аёллар ҳам, - деди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дедилар:
- Бундай қилганларнинг аҳволи нимага ўхшайди, биласизми? Шубҳасиз бундай қилган киши, бир-бири билан кўчада учрашган ва барчанинг кўз ўнгида эҳтиёжларини қондирган (яқинлик қилган) эркак шайтон билан урғочи шайтонга ўхшайди» (Аҳмад ибн Ҳанбал, Абу Довуд)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1