Ғафлатда қолмангиз, эй Мусулмонлар,
Яқин келмоқдадир, файзли онлар.
Бизга Яратганнинг раҳматин олиб,
Кириб келмоқдадир, улуғ айёмлар.
Раҳмати Ҳақдин нишон, келмоқдадир!
Муборак ой Рамазон, келмокдадир!
Ўтиб неча йиллар, неча асрлар,
Келади улуғ ой, покланар диллар,
Бу муборак ойнинг шарофатидан,
Ҳидоятлар топар, сўқир кўнгиллар.
Кўп асрлик “карвон”, келмоқдадир!
Муборак ой Рамазон, келмоқдадир!
“Мағфират ойидир”,–дерлар бу ойни.
Дилларин юмшатар, шоҳу–гадони.
Хайри-эҳсон, сабаб бўлиб оқибат,
Биродари бўлар, камбағал бойни.
Тангрини файзли аён, келмоқдадир!
Муборак ой Рамазон, келмоқдадир!
Қилинар бу ойда, тиловат қуръон,
Қилинар саховат, қилинар эҳсон,
Таровиҳлар ўқиб, тасбиҳлар айтиб,
Ҳақ ризосин истар, ҳар бир мусулмон.
Бандаларга имтиҳон, келмоқдадир!
Муборак ой Рамазон, келмоқдадир!
Ўликлар тириклар, инсу-жин, бари,
Мағфират истайди, барча ёш-қари,
Бу муборак айём сабабли, шаксиз,
Аллоҳнинг раҳматин топар, аксари.
Аҳли исломга омон, келмоқдадир!
Муборак ой Рамазон, келмокдадир!
Бу ойни ғанимат, билмоқлик керак,
Тақвою-ибодат, қилмоқлик керак,
Қадр кечаларин ўтказиб бедор,
Аллоҳ раҳматига, етмоқлик керак.
Иззати вожиб “меҳмон” келмоқдадир!
Муборак ой Рамазон, келмоқдадир!
Ўтган аждодлар ҳам, эсланар бу ой,
Қариндош-уруғлар, йўқланар бу ой,
Ғариб мискинларга, яхшилик қилиб,
Диллар ғуборлардан, покланар бу ой.
Бир гўзал “моҳитобон”,келмоқдадир!
Муборак ой Рамазон,келмоқдадир!
Авф этсин, мағфират истаган одам,
Рахм этсин, Ҳақ раҳмин истаган одам,
Расулуллоҳга эргашсин, имкон борича,
Аллоҳнинг муҳаббатин истаган одам.
Мағфират ой, биз томон келмоқдадир!
Муборак ой Рамазон, келмоқдадир!
Мусулмонлар учун, улуғ неъмат бу,
Тақво хосил қилиш учун, фурсат бу,
Қадрини билмаган, ғафлат аҳлига,
Қиёмат кун бўлар, улуғ ҳасрат бу!
Беамалларга зиён, келмокдадир!
Муборак ой Рамазон, келмокдадир!
Насиб этгай ибодатлар, этишни,
Яхши орзу умидларга етишни,
Бу ҳаётдан кетар, вақтимиз етса,
Имонни саломат, олиб кетишни.
Жаҳаннамдан “соябон” келмоқдадир!
Муборак ой Рамазон, келмоқдадир!!!
olisdagi orzular ♥
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев