Нимани ўйласам, айтдим ошкора.
Шунчаки кулмадим ё йиғлолмадим
Иккинчи юзим йўқ не қилай, она.
Кўнглимнинг ойнаси юзимда зоҳир,
Ғамлардан ёмғирдек тўкилар бағир.
Билсайдинг, яшашим қанчалар оғир
Иккинчи юзим йўқ не қилай, она.
Бойларга боқишар хушга ёққандек,
Ночорга қарашар илон чаққандек,
Юролмадим сира ниқоб таққандек,
Иккинчи юзим йўқ не қилай, она.
Алдашсалар ҳудди ҳаммаси создек,
Юрагим учади куйган қоғоздек,
Томошага чиққан масхарабоздек
Иккинчи юзим йўқ не қилай, она.
Султонлар пойида бўлмадим пайдо,
Шохни шох демадим, гадони гадо.
Мени бир қолипда яратган Худо,
Иккинчи юзим йўқ не қилай, она.
Дилнинг садосига кўчганда оҳим,
Унут бўлармикин ҳамма гуноҳим,
Мени шу ҳолимча танисин Роббим,
Иккинчи юзим йўқ не қилай, она.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев