Предыдущая публикация
Кун тугса хам боламга,
Болам бахтли булмаса,
Нега келдим оламга?!
Боламга.
Неки яхши нарса бор,
Онамга десам бир бор,
Боламга дедим минг бор,
Боламга.
Илинаман жонимни,
Чайнаб турган нонимни,
Фарахли хар онимни,
Боламга.
Жигаримдан юлиб хам,
Душманимга кулиб хам,
Боламга дедим хар дам,
Боламга.
Оллох!бу кандай миллат,
Боламга дейди факат,
Бу кандайин мухаббат
Боламга.
Оллох килсин иноят,
Булсин йули хидоят,
Хавзи кавсару жаннат,
Боламга.
Сахарим хам,шомим хам,
Остонам хам,томим хам,
Мархабохон номим хам,
Боламга!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев