1967 йили Қизилқум саҳроси бағрида қад ростлаб, кундан кун чирой оча бошлаган Зарафшон шаҳрида бир гуруҳ футболсеварлар ташаббуси билан футбол майдони барпо қилинган. Ўша йиллари мамлакатда футбол энди ривожланаётган давр бўлган. Қурилиш ишларига футболдан дам оладиган ёшлар жалб қилинди. Футбол майдони қурилиш, монтаж ва бошқа ташкилотларнинг учрашадиган жойига айланиб қолган. Шу йилни Зарафшондаги футболнинг туғилган йили деб ҳисоблаш мумкин.Эндигина шаҳар мақомига эришган Зарафшонда 1973 йили 5 минг мухлисга мўлжалланган янги стадион иш бошлаган. 1974 йили Бухоро вилояти биринчилигида Зарафшон шаҳрининг стадион ва клуб номи бир хил бўлган “Прогресс” жамоаси илк маротаба иштирок этди. 1975 йилда эса жамоа вилоятлар ўртасидаги мусобақаларда иккинчи ўринни эгаллаб, жисмоний тарбия жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган. 1976 йили бўлган дебютида “Прогресс” жамоаси 17 тажамоа иштирок этган Ўзбекистон чемпионатида 11-ўринни эгаллаган.Жамоа ярим ҳимоячиси Юрий Гончаров биринчи рақам остидаги 33 та энг яхши футболчи рўйхатидан жой олган.1992 йили “Прогресс” жамоаси“Зарафшон” ва лиганинг бошқа жамоаларига энг яхши футболчиларни етказиб бериб, Ўзбекистон чемпионатида муносиб қатнашган. Клуб ўз номини ўзгартирган вақтлар ҳам бўлди. Хусусан, 1981 йили жамоа “Зарафшон” номи остида тўп сурди,кейинчалик эса аввалги номини қайтариб олди.“Прогресс” Мустақил Ўзбекистоннинг биринчилигида 1997 йили ўз дебютини нишонлаган.Шу йилдан “Прогресс” футбол клуби номи “Қизилқум” юритила бошлаган.1999 йили мамлакат биринчилигида3-ўринни эгаллаган “Қизилқум” жамоаси Ўзбекистон миллий чемпионати олий лигасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган.Биринчилигадаги иштирокининг натижалариМавсумУчрашувҒДМТ-НОчкоЎринЖамоалар199230732029-79241316199330951631-413214161994341610857-3658618199536198968-426552619965233109122-581093271997422371274-44764221998382041473-4864720199934256384-2781318Жами2961525391538-375509Дастлаб жамоанинг олий лигадаги дебюти у қадар омадли кечмади. Мавсумнинг биринчи ярмини жамоа — ВладимирДесятчиков қўл остида ўтказди. Иккинчи яримида эса жамоани Сергей Шевченко бошқарди. Натижада жамоа йигирма иштирокчи орасида 11-поғонадан жой олди. С. Шевченко бошчилигидаги “Қизилқум” жамоаси ўзининг олий лигадаги учинчи йилида ўн олти қатнашчи орасида 3-ўринни (2002 йил) эгаллаб, миллий чемпионатимизнинг бронза медали билан тақдирланди. Бу футбол клубининг олий лигадаги 14 йиллик тарихида энг яхши натижасидир.Жамоанинг олий лигадаги иштирокинатижалариМавсумУчрашувҒДМТ-НОчкоЎринЖамоалар20003813121346-555111202001341651348-3553618200230185767-3459316200330174959-3355516200426671328-482511142005261141133-32377142006301461057-37486162007301231542-6439716200830951627-44321316
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4
ОЛГА КИЗИЛКУМ. Бугун бухорони ютамиз.
Бугун айрим сабабларга кура Бухорога боролмадим, лекин жамоамга ОМАД!!!