Предыдущая публикация
Наҳот мени соғинмай қолдинг, Сени мендек соғинмас ҳеч ким!
Севай десам, севгим келмасдан, Кўринмасдан, бир бор кўрмасдан, Ҳатто ёнингга ҳам бормасдан, Сени мендек соғинмас ҳеч ким!
Бир сас излаб ҳар хас, ҳар пастдан, Ҳатто имо кутиб бир касдан, Лекин сенга бир сўз айтмасдан, Сени мендек соғинмас ҳеч ким!
Сени эслаб оғримас дилим, Сени излаб оғринмас дилим, Севмасам ҳам сени, севгилим, Сени мендек соғинмас ҳеч ким!
Ёлғонмиди борлигинг Лайли, У дарбадар, ана, мен дайди, Кўрмасам ҳам мен уни, майли, Уни мендек соғинмас ҳеч ким!
Қайга кетдим, қайга йўл олдим, Нега сенга термулгандим жим! Наҳот сени соғинмай қолдим, Мени сендек соғинмас ҳеч ким!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев