Предыдущая публикация
Бир ота-болани гуноҳкор қилиб, ҳар бирини юз даррадан уришга ҳукм қилишибди. Аввал отани ётқизиб, юз дарра урдилар - ғинг деган овоз чиқмади. Кейин ўғилни ётқизиб, енди бир дарра урган эдилар ҳамки, ота фиғон чекиб юборди. У шунақанги нола қилардики, тоқат қилиб бўлмасди. Ноилож болани уришдан тўхтаб, ундан сўрадилар:
- Ўзинг-ку юз дарра есанг-да, ғинг демадинг нега энди ўғлингни бор-йўғи бир дарра урганларида шунча нола қиласан ?
Ота деди:
- Аввал дарра менинг баданимга теккан эди, шунинг учун чидадим. Энди эса жигаримга тегаяптики, бунга сира тоқат қилиб бўлмаяпти.
"Шарқ ҳикоя ва ривоятлари" китобидан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев