Бир болакай кирди масжидга,
Ўзи эди жуда ҳам ҳомуш.
Масжид ахли ундан сўрдилар:
«Болажоним келдинг, не юмуш?»
Шунда бола чуқур хўрсинди,
Кўзларига бир оз олиб ёш.
Ва болакай жавобан деди:
«Аллоҳимдан бор эди сўраш.
Айтинг бобо, айтинг амаки,
Худо мени эшитадими?
Масжидда ким айласа тилак,
Шу тилакка етишадими?»
Дедилар:- Айт не тилагинг бор?
Ҳайрон бўлиб сўз қотди бобо.
«Чин кўнгилдан, соф ният ила,
Сўрасанг гар беради Аллоҳ ».
Гўдак шунда қараб қиблага,
Кўз ёшларин тўкди яширмай.
Жажжи қўлин очиб дуога,
Бир нарсалар дер эди тинмай.
Шунда мулла унга сўз қотди:
«Дуоингни эшитсин ҳамма,
Сен учун биз ҳам дуо қилайлик,
Ўтинчингни эшитса зора ».
Овозини баралла очиб,
Деди:«Аллоҳ, эй Художоним,
Дуоимни қабул қил Эгам,
Қайтар менга Сен отажоним.
Отамсиз мен қандай яшайман?
Бешикда зор йиғлайди укам.
Айтгин Худо нима қилай ман,
Олгансанку, ахир онам ҳам ».
Масжидга бир тушди совуқлик,
Ҳеч ким бир сўз, калом деёлмас.
Муланинг ҳам вужуди титраб,
Нечун билмам омин қилолмас.
Мурғак гўдак, зор қақшаб йиғлаб,
Дуосини давом қилиб дер:
« Художоним, жонгинам Худо,
Ҳеч бўлмаса онам қайтиб бер!»
Бир он жимиб, сўнгра яна у:
«Биламан, дер, улар қайтмайди.
Дуоларим қабул қил Эгам,
Жойларини Жаннат эт майли.
Энди майли мен борай уйга,
Бешикдаги укам уйғонган.
Сут овқатин беришим керак,
Бир озгина кечадан қолган.
Лекин эрта яна қайтаман,
Жавобингни айтасан менга,
Жаннатингдан жой берсанг агар,
Ўйинчоғим бераман Сенга».
Қўлларини тортиб оминга,
Кўз ёшларин артгандай бўлди,
Қўлларини қўйиб кўксига:
«Амакижон дуоим бўлди,
Айтинг, Худо мени кўрдими?
Тилагимни эшитгандир-а?!
Эртага ҳам келсам майлими,
Мендан жахли ҳеч чиқмасдир-а?!»
Деди мулла осмонга қараб:
«Эй Аллоҳим, раҳмдил Эгам,
Қудратингга шак шубҳа йўқдир,
Синовларинг турли хил бирам.
Болажоним У дир раҳмдил,
Дуоингни албат эшитди,
Ин ша Аллоҳ, Ота-Онангни,
Жойларини Жаннатдан этди!»
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев