Набий алайҳиссалом: "Ким уни (Оятул-курсийни) тонг отганда ўқиса, то кун ботгунга қадар жиндан ҳимояланган бўлади. Ким уни кеч кирганда ўқиса, то тонг отгунга қадар жинлардан ҳимояланган бўлади", – дедилар
(Насоий ва Табароний ривояти).
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абул Мунзир, Аллоҳнинг Китобидаги қайси оят энг улуғлигини биласанми?» дедилар. Мен: «Аллоҳ ва Расули билгувчироқ», дедим. У Зот яна: «Эй Абул Мунзир, Аллоҳнинг Китобидаги қайси оят энг улуғлигини биласанми?» дедилар. Мен: «Аллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳувал-ҳаййул-қоййуум», дедим. У Зот менинг кўксимга уриб, «Аллоҳга қасамки, илм сенга муборак бўлсин, эй Абул Мунзир», дедилар»
(Муслим ривояти).
Дўстларингизга ҳам улашинг
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2