Uff.uz
Рукн: Янгиликлар » ОСИЁ Вконтакте Мой Мир Twitter Facebook
Яна икки кундан кейин Австралия давлатида футбол бўйича Осиё кубоги-2015 мусобақаси старт олади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади.
Анчадан бери кутилаётган футбол байрами барча ишқибозларнинг юрак-юракларида соғинч ҳисларини уйғотган.
Воқеликнинг ҳис қилиш, ундаги жараёнларни кузатиш, бир сўз билан айтганда футбол атмосфераси билан яшаш туйғуси миллий терма жамоамизнинг тақдирига бефарқ бўлмаган инсонлар учун олдинга ўринларга чиқаверади.
Яхши биласиз, Uff.uz сайти мана бир неча йилдирки, жаҳон миқёсидаги катта футбол форумларини жойнинг ўзидан туриб ёритиб келади. Автралия давлатида ўтадиган Осиё кубоги ҳам бундан мустасно эмас.
Насиб қилса, эртага тунда сайтимиз вакиллари жанубий қитъа томон йўлга чиқишади. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Сиднейдаги биринчи ўйинига етиб бориб, эксклюзив материалларни узатишни бошлашади.
Азизхон Акбаров ва Санъат Шариповлар Австралиядан туриб ишлашса, Тошкентда Зафар Қосимов бошчилигида - Ёқубжон Бобожонов, Аҳмаджон Юсупов, Бобир Жалолов, Жавоҳир Маҳмуджонов ва Комил Ёқубовлар сайтнинг 24 соат давомидаги узлуксиз фаолиятини таъминлаб туришади.
Айни пайтда, вакилимиз Санъат Шарипов ушбу қитъага етиб борган ва ташкилий ишлар билан банд бўлмоқда. Тез орада иккинчи ходимимиз ҳам Сиднейга етиб боради.
Аслида, вакилларимиз сал эртароқ йўлга чиқишлари ҳам мумкин эди. Аммо, Австралия мамлакатига кириш учун виза билан боғлиқ расмиятчилик ишлари чўзилиб кетганлиги боис, сафар бир неча кунга сурилишига тўғри келди. Аммо, бу нарса футбол ҳавосига таъсир кўрсатмайди. Бразилия давлатидаги футбол сериаллари каби ўзига хос саргузаштлардан тортиб, "қайноқ" хабарларгача ўзбекистон футбол мухлислари ҳукмига ҳавола этилади.
Сайтимиздан узоқлашманг! Ҳаммаси энди бошланади.
P.S. Uff.uz сайти Сидней, Брисбен ва Мельбрун шаҳарларида яшовчи ўзбекистонлик юртдошларимизни биз билан боғланишларини сўраб қолардик. Улар билан ҳамкорликда қиладиган лойиҳаларимиз бор.
Мурожаат учун: info@uff.uz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев