Риё ҳақида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб
Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “(Эй Муҳаммад,
Уларга) айтинг: «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, мен ҳам
сизлар каби бир одамдирман. Менга Тангрингиз
ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи экани ваҳий этилмоқда....”.
(Каҳф/110).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан “Марфуъ” иснод
ила ривоят қилинади: “Аллоҳ таоло шундай деди:
“Мен шерикларнинг шериклик қилинишидан энг
беҳожат Зотман. Кимда-ким бирор амал қилиб,
унда ўзгани Менга шерик қилса ўзини ҳам,
ширкини ҳам тарк этаман”. Муслим ривояти.
(Муслим (4/2289)).
Абу Саъид (Ал-Хузрий розияллоҳу анҳу)дан
“Марфуъ” иснод ила ривоят қилинади: “Менинг
наздимда сизлар учун Масиҳ Дажжолдан-да
хавфлироқ бўлган нарса ҳақида хабар берайми?”.
Улар: “Албатта (хабар беринг, эй Росулуллоҳ)”,
дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
“(У) - Махфий ширкдир. Киши туриб намоз
ўқийди ва (бошқа бир) кишининг унга назар
ташлашини кўргани сабабли намозини
зийнатлайди”, дедилар”. Аҳмад ривояти. (Аҳмад
(3/30), Ибн Можжа (2/1406), Ҳоким (4/329)да
саҳиҳ деди).
Бобдаги масалалар:
1) Каҳф сурасидаги оят изоҳи.
2) Аллоҳдан ўзгаси учун бирор нарса оралагани
они солиҳ амал рад этилиши улкан-(дахшатли)
иш экани.
3) Ушбуни вожиб қилиб қўювчи сабабнинг ёдга
олиниши. У ҳам бўлса (Аллоҳнинг) тамоман
беҳожат (Зот) эканидир.
4) Яна ушбу сабаблардан – У субҳанаҳунинг
шерикларнинг энг яхшиси экани.
5) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг
саҳобалари ҳақида риёдан қўрқишлари.
6) У киши ушбуни, киши Аллоҳ учун намоз
ўқийди. Бироқ (бошқа бир) кишининг унга назар
ташлашини кўргани сабабли уни (намозини)
зийнатлайди, дея изоҳладилар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев