Аллоҳ таолонинг ушбу: “Агар мўмин
бўлсангизлар, ёлғиз Аллоҳгагина
суянинглар!” (Моида/23), қовли ҳақидаги боб
Ва ушбу қовли: “Фақат Аллоҳ (номи) зикр
қилинганида қалбларига қўрқинч
тушадиган,...кишилар (ҳақиқий) мўминдирлар”.
(Анфол/2).
Ва ушбу қовли: “Эй пайғамбар, сизга ва сизга
эргашган мўминларга Аллоҳнинг Ўзи кифоядир”.
(Анфол/64).
Ва ушбу қовли: “Ким Аллоҳга таваккул қилса,
бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир”. (Талоқ/3).
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят,
айтдиларки: “Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У
зот энг яхши ишончли вакилдир!”. Ушбуни
Иброҳим алайҳиссалом оловга улоқтирилган
вақтда айтганди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи
ва саллам эса, у кишига шундай дейишганда
айтганди: “Қурайш одамлари сизларга қарши
(саноқсиз лашкар) тўплаган, қўрқингиз!»
деганларида бу гап уларнинг иймонларини зиёда
қилди”. (Оли Имрон/173)”. Бухорий ва Насоий
ривоятлари. (Бухорий (3/211)).
Бобдаги масалалар:
1) Таваккул қилишлик фарзлардандир.
2) У-(таваккул) иймоннинг шартларидандир.
3) Анфол сурасидаги оят изоҳи.
4) Анфол сураси сўнгидаги оят изоҳи.
5) Талоқ сурасидаги оят изоҳи.
6)Ушбу калиманинг нақадар катта аҳамиятга эга
экани. Ушбуни Иброҳим алайҳиссалом ва
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам оғир
дамларда айтганликла
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев