Юлдузлардан ёмғиз сўрашлик борасида
келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб
Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Ва сизлар
(Қуръонни) ёлғон дейиш(дек бадбахтлик)ни
ўзларингизнинг ризқ-насибаларингиз қилиб
олурсизларми?!”. (Воқеа/82).
Абу Молик Ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан
ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
шундай дедилар: “Умматимда жоҳилият иш-
(сарқит)ларидан иборат тўрт нарса борки, уларни
ташламайдилар: Уруғ-аймоғи билан
фахрланишлик, насл-насабга таъна етказишлик,
ёмғирни юлдузлар ёғдирди деб билишлик ва
(маййитга) уввос солиб йиғлашлик”. Ва
айтдиларки (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
“(Маййитга) уввос солиб йиғловчи аёл ўлимидан
олдин тавба қилмаса, қиёмат куни устида қора
мойдан бўлган кийим ва қўтирдан бўлган кўйлак-
(либос) ила (қабридан) туради-(чиқади)”.
Муслим ривояти. (Муслим (2/644)).
Иккилари Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳудан
ривоят қилди: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам Ҳудайбийяда, тунда ёғган ёмғирдан сўнг
биз билан бомдод намозини ўқидилар.
(Намоздан) фориғ бўлгач одамларга юзланиб,
шундай дедилар: “Роббингиз нима деганини
биласизларми?”. Улар: “Аллоҳ ва Унинг Росули
билувчироқ”, дедилар. У киши соллаллоҳу алайҳи
ва саллам: “Бандаларимдан Менга иймон
келтирувчи ва куфр келтирувчилари тонг
оттирди. Кимки: бизга Аллоҳнинг фазл-у
марҳамати ила ёмғир ёғди, деган бўлса, ана шу
Менга иймон келтирувчи ва юлдузга куфр
келтирувчидир. Энди кимки: фалон-пистон юлдуз
сабабли бизга ёмғир ёғди, деган бўлса, ана шу
Менга куфр келтирувчи ва юлдузга иймон
келтирувчидир”, дедилар”. (Бухорий (846),
Муслим (71)).
Иккилари Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан
қуйидаги маънода ривоят қилди: “Баъзилари
айтдики: дарҳақиқат, фалон-пистон юлдуз
ростгўй экан. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятларни
нозил қилди: “Мен юлдузларнинг ботар
жойларига қасам ичурманки, Ҳолбуки бу (қасам)
агар билсангизлар шак-шубҳасиз улуғ-катта
қасамдир – албатта у (Қуръон сеҳр ёки уйдирма
эмас, балки) асралган Китобдаги (Лавҳул-
Маҳфуздаги) Улуғ Қуръондир! Уни фақат
таҳоратли – пок кишиларгина ушларлар. (У)
барча оламлар Парвардигори томонидан нозил
қилингандир. Бас (эй кофирлар), сизлар мана шу
Сўз — Қуръонга бепарволик қилурмисизлар (яъни
сизлар шундай улуғ Китобни назарларингизга
илмасдан инкор қилмоқдасизларми)?! Ва сизлар
(Қуръонни) ёлғон дейиш(дек бадбахтлик)ни
ўзларингизнинг ризқ-насибаларингиз қилиб
олурсизларми?!”. (Воқеа/75-82).
Бобдаги масалалар:
1) Воқеа сурасидаги оят изоҳи.
2) Жоҳилият сарқитларидан бўлган тўрт ишнинг
ёд этилиши.
3) Ушбу сарқитларнинг баъзиси куфр эканини
ёдга олиш.
4) Куфрнинг (ислом) миллатидан чиқариб
юбормайдигани ҳам мавжуд экани.
5) Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Бандаларимдан
Менга иймон келтирувчи ва куфр келтирувчилари
тонг оттирди”. Ушбу неъмат-(ёмғир) тушиши-
(ёғиши) сабабидан бўлди.
6) Ушбу ўриндаги иймонни уқиб олмоқ.
7) Ушбу ўриндаги куфрни англаб етмоқ.
8) Ушбу қовлни тушуниб етмоқ: “Дарҳақиқат,
фалон-пистон юлдуз ростгўй экан”.
9) Олим мутааллимга масалани савол тариқасида
кўндаланг қилиши: “Роббингиз нима деганини
биласизларми?”.
10) (Маййитга) уввос солиб йиғловчи аёлнинг
ваъиди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев