Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам
тавҳид бобини ҳимоя қилишлари ва ширкка олиб
борадиган ҳар бир йўлни тўсганликлари борасида
келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб
Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “(Эй инсонлар), ахир
сизларга ўзларингиздан бўлган, сизларнинг
кулфат-машаққат чекишингиздан қийналувчи,
сизларнинг (тўғри йўл — ҳақ динга келишингизга)
ҳарис – ташна бўлган ва барча мўминларга
марҳаматли, меҳрибон бўлган бир пайғамбар
келди-ку!”. (Тавба/128).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят,
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай
дедилар: “Уйларингизни мақбара қилиб
олманглар. Менинг қабримни (йиғилиб) маросим
ўтказиладиган ўрин қилиб олманглар. Менга
саловат айтинглар. Батаҳқиқ, (айтган)
саловатларингиз менга қаерда бўлсангизлар ҳам
етиб туради”. Абу Довуд “Ҳасан” даражадаги
иснод билан ривоят қилди. Ровийлар
ишончлидир. (Аҳмад (2/367), Абу Довуд (2/534),
Нававий “Азкор” (93)да саҳиҳ деди).
Алий ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят: “У
киши пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам
қабрларидаги дарчага келиб, у ерга кириб, дуо
қилаётган кишини кўрди-да, уни (ушбу ишдан)
қайтарди. Ва айтдики: сизларга отамдан, (у эса)
бобомдан, (у эса) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан эшитган бир ҳадисни айтайми?:
“Менинг қабримни (йиғилиб) маросим
ўтказиладиган ўрин қилиб олманглар.
Уйларингизни қабристон қилиб олманглар. Менга
саловат айтинглар. Батаҳқиқ, саломларингиз
менга қаерда бўлсангизлар ҳам етиб туради”.
“Мухтароҳ”да ривоят қилинди. (Бухорий “Тарих
ал-Кабир” (2/186), Абу Яъло “Мажмаъ аз-
Заваид” (4/3)).
Бобдаги масалалар:
1) Тавба сурасидаги оятнинг изоҳи.
2) Умматларини ушбу жарликдан ниҳоятда узоқ
бўлишларига интилишлари.
3) Бизга (яхшилик улашишга) ташна, меҳрибон ва
раҳмли эканликлари (соллаллоҳу алайҳи ва
саллам).
4) Хоссатан у кишининг қабрларини зиёрат қилиш
учун (йўлга отланиш)дан қайтарганликлари.
Ҳолбуки у кишининг қабрларини зиёрат қилишлик
энг афзал амаллардандир.
5) Ҳадеб зиёрат қилаверишдан қайтарганликлари.
6) Нафл намозларни уйда ўқишга тарғиб
қилишлари.
7) Мақбарада намоз ўқимаслик уларнинг
зеҳниятида қарор топган қонун эди.
8) Ушбунинг сабаби, у кишига айтилган саловат ва
салом гарчи узоқдан бўлса-да етиб туришлиги.
(Қабрларига) яқинроқ бориш истагида турли ўй-
гумонларга боришга ҳожат йўқ.
9) У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Барзах
оламида бўлиб, у кишига умматларининг саловат
ва саломлари кўрсатиб борилади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев