Юрак тошдир, тош ҳам йиғлайди,
Тошдан бўлган бош ҳам йиғлайди,
Кўз нимадир, қош ҳам йиғлайди,
Мен ҳам нафас олсам майлими!
Болалагим бир уйинга қайт,
“Соғинганман сени ҳам” деб айт,
Умр елдай ўтиб кетган пайт,
Мен ҳам нафас олсам майлими!
Кимлар ўтди, ўтармиз бир кун,
Бир кун борми кун чиқмаган кун,
Ким бўлибди дунёга устун,
Мен ҳам нафас олсам майлими!
Ҳатто зоғ юрибди ризқин еб,
Тун турибди гоҳ кетиб, гоҳ кеб,
Кетар чоғда, э воҳ, жоним деб,
Мен ҳам нафас олсам майлими!
Дунё доддир, доддан чиқмайди,
Йўқотганинг ёддан чиқмайди,
Келган бало ётдан чиқмайди,
Мен ҳам нафас олсам майлими!
Ютдирганлар, ютганлар учун,
Тўзим тутмай, тутганлар учун,
Ер ёрилмай ютганлар учун,
Мен ҳам нафас олсам майлими!
Ўтинаман, кўнгилни қўйиб,
Мен ҳам ерда қолсам майлими?
Бу дунёни тўлдириб, тўйиб,
Мен ҳам нафас олсам майлими!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5