Кимдир бахтдан бўй чузар кўкка,
Кимдир тинмай яшар уришиб.
Мадор етмас туролмас тикка,
Йўқчиликка кетган қоришиб.
Нонни чайнаб қилолмас роҳат,
Пиёлада ивитиб ютган
Элликка ҳам етмаган холи
Тишлар бари тарк этиб кетган
Туғилади кимдир саройда,
Ухлаб момиқ пар ёстиқларда.
Кимдирничи умри ўтади,
Эски кейиму йиртиқларида.
Бир ками хеч тўлмаган дунё,
Фарзанди куп боқолмаяпти.
Пачка пачка пулларни сочган,
Бир тирноқни тополмаяпти.
Бир замонлар кал эди бобом,
Аммо сочда куринмасди оқ.
Хозир ёшлар ун саккизда кал,
Қолган соч хам кировли оппоқ.
Кимдир куйган турмуш тафтидан,
Юрак ёнар, жон эса ҳалак.
Бегона бир сохиб жамолга,
Кимлар эса гирду-капалак
Тугаб битган охирги емиш,
Олов ёнмас ўчокларида.
Кимлар эса кўча чангитар,
Отасининг тойчоқларида.
Суратига тикилиб кимдир,
Бир кўрмоқни қилади орзу.
Баъзи бир оқпадарларни,
Кутармайди оғир тарозу.
Костюмига қунган чанг доғдан,
Хавотирда қотиради бош.
Кимлар эса умр бўйи ҳеч,
Қорни тӯйиб ейишмаган ош.
Кимдир билар қолган умрини,
Жони ҳалак беролмай мехр.
Дунёнинг бир бошқа ерида,
Ярим йўлда ташландиқ мехр.
Кимдир газни қадрига етмай,
Ёқиб қўяр кунмас ҳафталаб.
Деразадан кирган совуқни,
Яна кимдир ёпар пахталаб.
Кўрмай дея севган ёрини,
Воз кечади юмиб кўзини.
Кимлар эса бебахра кўздан,
Кўролмайди афсус ўзини.
Қадрига ет ҳатто ушоқни,
Севиб севил берган неьматдан.
Қўл чўзганга қул узат сен ҳам,
Дунёни қутқар зулматдан!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3