Ислом дини сенга ўйин бўлдими?
Ё жаннатдан жойинг тайин бўлдими?
Беш вақт намоз шунча қийин бўлдими?
Фақат "мода" учун "ҳижоб таққан" қиз.
Аблаҳ одам-ўлжа, иблисдир-овчи.
Аллоҳ бандаларни бир-бир синовчи.
Ўрандинг сен фақат келсин деб совчи,
Эрга тегмоқ учун "ҳижоб таққан" қиз.
Чаламуллаликни айт ўргатди ким?
Хам ҳижоб, хам кийдинг тарсиллатиб шим.
Нечун сен бунчалар хорладинг диним?
Фақат чирой учун "ҳижоб таққан" қиз.
Намоз пайти десам илож йўқ дединг,
На бир истаранг бор, на бир бор файзинг.
Уч юз олтмиш беш кун эмасдир хайзинг?
Бахонаси бисёр "ҳижоб таққан" қиз.
Намоз пайти боғда айтгинчи менга?
Олифта йигит-ла нима бор сенга?
Наҳотки олмайсан нафсингни енга?
Хўжакўрсин учун "ҳижоб таққан" қиз.
Бефарқсан бомдоду пешин, асрингга,
Яхши қизлар қолган сенинг касрингга.
Минг лаънатлар бўлсин ўшал хуснингга,
Динни ниқоб қилиб "ҳижоб таққан" қиз.
Замон кўтарганда уриб минг қамчи
Додингни берардим кўзбўямачи!
Сенинг либосларинг гўзалдир гарчи,
Сен эмас дин учун "ҳижоб таққан" қиз.
Алдашни эпларсиз балки бу халқни,
Аммо алдолмайсиз хеч қачон Хақни!
Ё мен ёлғончими ё мен нохақми?
Фақат риё учун "хижоб таққан" қиз.
Ибодат қилгувчи ҳижобли қизлар,
Бу шеърни кўнгилга олмангиз сизлар.
Гап эгасин топар бу юрак сезар,
Хордир фириб учун "хижоб таққан" қиз.
Билиб қўй сенсиз хам бу дин хор эмас,
Сохта хижобингга Аллоҳ зор эмас.
Хақ ризосин қидир, боғдан ёр эмас
Хулоса қил ўзинг "хижоб таққан" қиз.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4