Бўлма мендай телба, девона.
Қара мен ҳам бўлганман чил-чил,
Бугун менга ҳамма бегона!
Кимга қуёш, кимга ой ёқар,
Кимга дарё, кимга сой ёқар.
Мендай бир бор эланчи кўнгил,
Айтгин, кимга сенсиз жой ёқар!
Майли бугун оловсан, кулсан,
Сен гуллайсан, ахир сен гулсан.
Ахир сен ҳам мен каби ўнгил,
Лекин наҳот мен каби кулсан!
Ахир менинг бўлишларим бор,
Бир дунё бўп тўлишларим бор.
Сен ҳам мендай беланчи кўнгил,
Ерга гулдай қўнишларим бор!
Йиғлайинми, уним келганда,
Кетмай тургин туним келганда.
Қара менинг юрагим чил-чил,
Ахир кетар куним келганда!
Кўп тиланма, тиланчи кўнгил,
Худо суйсин пок севгимизни!
Ҳаммасига мен кўндим, кўнгил,
Олиб кетгин бу ердан бизни!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев