Бундан саккиз йиллар аввал ота Россияга ишлашга келди.
Уч тўрт йил яхши ишлади, орада уйига ҳам бориб келиб турди.
Бир келишида яқинда коллежни тугатган ўғлини ҳам ўзи билан бирга ишлаш учун Россияга олиб келди.
Ота бола икки йилча бирга ишлашди, ёлғиз қизига совчилар келавергач тўй қилиш учун, ўғлини русда қолдириб ота юртига қайтди.
Қизини узатиб юборгач эру-хотин уйда фақат иккови қолишди.
Яккаю ягона ўғли русда ишлаяпти.
"Шунча ишлаганинг етар энди уйга қайт болам" дея зорланган онанинг гапларига парво қилмасдан ўғил русда ишлашда давом этди.
Ёлғиз ўғил эрка ўсгани учун, ишдан кўра ялло қилиб юришга берилди.
Охир оқибат жиноят кўчасига кириб ноқонуний ишларга аралашиб қўлга тушди ва қамалди.
Бу хабарни эшитган ота, "қандай қилиб бўлмасин ўғлимни қамоқдан чиқариб оламан" дея русга отланди.
Катта ҳовлида она бир ўзи ёлғиз қолди.
Ўғлини чиқариб олиш илинжида келган ота бу ерда ҳеч нарса қила олмасдан у ёқдан бу ёққа югуриб сарсони чиқди.
Жинояти исботланган ўғил узоқ муддатга кесилиб кетди.
Ўғлининг кўйида адо бўлган она тўшакка михланди, орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан омонатини ҳаққа топширди.
Ўғил қамоқда, эри узоқда. Аёл суянган тоғларисиз, яқинлари, қавму қариндошлар ва қишлоқдошлари иштирокида тупроққа қўйилди.
Ота русдан қайтганида ҳовли ҳувиллаб қолган эди.
Бу воқеалар бўлиб ўтганига кўп бўлмади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев